Наманган шаҳридаги Олий спорт маҳорати мактабида таэквондонинг WTF йўналиши бўйича ўтказилган мусобақалар ҳам ниҳоясига етиб, ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Мусобақалар тўрт вазн тоифасида ўтказилиб, ўз вазнларида фарғоналик Зуҳрахон Ҳомидова (-49 кг) ҳамда Тошкент вилояти вакили Динарахон Мамадибрагимова (-55 кг) қизлар ўртасида ўтказилган мусобақаларда олтин медалга сазовор бўлдилар.
Ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган мусобақаларда эса Тошкент шаҳри вакиллари Валентин Хегай (-55 кг) ва Тимур Уралов (-63 кг) барча рақибларини мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин эгалладилар.













