Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

«Каспий кубоги»: Ўзбекистоннинг навбатдаги рақиби — Япония

Баҳо:
+1 | -

"Каспий кубоги"да иштирок этаётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўз гуруҳида 2-ўринни эгаллади ва энди 5-8-ўринлар учун баҳсларда иштирок этади. Олимхўжаев шогирдларининг навбатдаги рақиби Япония ўсмирлари бўлади. Учрашув бугун Боку вақти билан соат 17:00да бошланади.

Бу жамоа "С" гуруҳида Тожикистон ва Грузияга қарши ўйинларда иштирок этди ва ҳар иккала ўйинда дуранг ўйнади. Гуруҳда Тожикистон 1-ўринни эгаллади.

Ўсмирларимиз Японияни мағлуб этишса, 5-ўрин учун Болгария-Қирғизистон жуфтлиги ғолибига қарши майдонга чиқади. Бу ўйин 4 июнь куни соат 17:00да бўлиб ўтади.

Терма жамоамиз мусобақани "D" гуруҳида бошлади ҳамда Қозоғистонни 8:1 ҳисобида мағлуб этиб, Туркияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:43, 02.06.2014.
Ўқилди: 5963 марта.
Фикрлар: 38 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик