Испания терма жамоаси ҳужумчиси Диего Коста "Қизил фурия"нинг мундиалдаги биринчи ўйинига тайёр бўлишини айтди.
"Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман, - дея Костанинг сўзларини келтиради goal.com. - Чемипионлар лигасидан кейин вақтдан унумли фойдаланиб даволандим.
Машғулотда ишлагим келяпти, ахир охирги ҳафталарда майдонда ҳеч нарса қилмадим. Голланияга қарши биринчи ўйинга тайёр бўламан."