Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

«Интерфутбол» газетасидан ЖЧ-2014га бағишланган махсус сон

Баҳо:
+ | -

Сизга яхши маълумки, мамлакатимизда спорт нашрлари ичида “ИнтерФУТБОЛ” ўз ўрни ва ўз овозига эга энг оммабоп газеталардан бири ҳисобланади. Ҳафтада 2 марта сешанба ва жума кунлари чоп этиладиган “ИнтерФУТБОЛ” шунингдек рус тилида ҳам нашр этилмоқда. Мазкур таҳририят ходимлари ўз анъаналарига содиқ ҳолда, ЖЧ-2014 муносабати билан футбол мухлисларига ажойиб совға ҳозирлашди.

Демак, бугун, яъни 4 июн кунидан  А-3 форматдаги IFнинг 40 саҳифани ўз ичига олган махсус сони сотувга чиқди. Шак шубҳасиз у тўлалигича жаҳон чемпионатига бағишланган. Айниқса, ЖЧ-2014 иштирокчиларининг шиорлари, якуний таркиби ва футболчилар рақами берилган.  Шунингдек, ЖЧлар тарихи, рекордлари, статистикалари, ҳомийлари, соврин жамғармалари ва бошқа қизиқарли маълумотлардан воқиф бўласиз.  Бундан ташқари, газетхонлар ушбу махсус сон билан бирга газета ичидаги, оригинал тақвимни ҳам қўлга киритишади. Хуллас, “ЧЕМПИОН БЎЛИШ НАВБАТИ КИМДА?” сарлавҳаси остидаги газетамизнинг махсус сонини олинг ва бутун ЖЧ давомида зарур маълумотлар манбаига эга бўлинг.

Махсус сонда қуйидаги сарлавҳалар орқали  ҳам қизиқарли мақолалар берилган:

 - Бразилиянинг бардоши ва байрами;
- Пляжлар ва карнаваллар юрти;
- FIFA WORLD CUP рақамларда;
- Чемпионлар сардорлари ва устозлари;
- Талаб ҳам йўқ эмас;
- Ўйингоҳлар: 12 та кошона;
- Иштирокчилар мураббийлари ва уларнинг географияси: ким, қачон, қаерда?
- Энди Эрматовга мухлислик қиламиз...;
- Таништирувлар: давлат, тарих, таркиб, рақамлар...;
- Фақат энг, энг, энг;
- Компаниялар кураши;
- Лауреатлар сафи;
- Ибораларда мақсад мужассам...  каби бошқа эсклюзив материалларни мутоала қилишингиз мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:49, 04.06.2014.
Ўқилди: 6634 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.