Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Пойтахтимизда «Олимпия куни» муносабати билан байрам тадбири ўтказилади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

2014 йилнинг 7 июнь куни пойтахтимиздаги Алишер Навоий номли Ўзбекистон Миллий боғида Халқаро Олимпия қўмитаси шафелиги ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги хузуридаги Республика болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамкорлигида “Олимпия куни” муносабати билан ўзига хос байрам тадбири ўтказилади.

Аввало шуни таъкидлаш жоизки, “Олимпия куни” дунёда энг оммавий тарзда нишонланадиган спорт байрамларидан бири ҳисобланади. Ҳар йили Халқаро Олимпия қўмитасига аъзо 204 давлатда ўтказиладиган спорт ва саломатлик байрамида миллионлаб инсонлар бевосита иштирок этадилар. Ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини ҳамда олимпизм ғояларини кенг тарғиб этиш, катта-ю, кичик қалбида жисмоний тарбия ва спортга бўлган мехрни янада юксалтиришдан иборат.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси 23 йилдирки Халқаро Олимпия қўмитаси ташаббусини қўллаб – қувватлаган холда, мамлакатимизда “Олимпия куни”ни кенг нишонлаб келяпти. Бу кун тадбир иштирокчилари ўзларини хақиқий олимпиячи сифатида ҳис этиш имкониятига эга бўлади. Бу эса ўз навбатида мамлакатимизда Олимпия харакатини ривожлантириш ҳамда юртимиз аҳолисини жисмоний тарбия ва спортга янада кенг жалб этиш имкониятини беради.

Анъанага кўра бу йил ҳам “Олимпия куни” муносабати билан мусобақалар дастлаб туман (шаҳар) миқёсида ўтказилган бўлса, иккинчи босқич мусобақалари худудларда (Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда) ташкил этилди. Мазкур мусобақаларда юқори кўрсаткичларни қайд этган иштирокчилар, Республика финал босқичида иштирок этиш хуқуқини қўлга киритдилар.

Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номли Ўзбекистон миллий боғида ўтказиладиган Республика финал босқичи 21 та (ёш) гуруҳда ўтказилиб, ундан 5 ёш ва ундан катта бўлган иштирокчилар турли масофаларга (50 метрдан – 1609 метргача) югуриш бўйича ўтказиладиган мусобақаларда баҳс юритадилар.

Республика финал босқичи мусобақаларининг барча иштирокчилари (жамоалар мураббийлари, вакиллари, ҳакамлар ва мусобақа ташкилотчилари) Халқаро Олимпия қўмитасининг сертификатлари билан тақдирланадилар.

"Олимпия куни" муносабати билан ўтказиладиган спорт тадбирининг очилиш маросими соат 9:30да бошланади.

Маълумот учун. Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ)га 1894 йилнинг 23 июнь куни барон Пьер де Кубертен томонидан асос солинган. Бутунжаҳон Олимпия кунини нишонлаш хақидаги қарор - 1948 йилнинг январь ойида Сент-Морич шаҳри (Швейцария)да ўтказилган ХОҚнинг 42-сессиясида қабул қилинган. “Олимпия куни” илк бор 1948 йилнинг 23 – июнида Австралия, Бельгия, Канада, Буюк Британия, Греция, Португалия, Швейцария, Уругвай ва Венесуэла Миллий Олимпия қўмиталари томонидан нишонланган. Мазкур спорт байрами қарийиб 60 йил давомида “Олимпия югуриш куни” сифатида ўтказилиб келинган.

2009 йилга келиб ХОҚнинг ўша пайтдаги раҳбари Жак Роггенинг таклифи ҳамда Халқаро Олимпия қўмитасининг қарорига кўра “Олимпия югуриш куни” – “Олимпия куни” деб ўзгартирилди.

Бош ҳомий – “Ўзбекнефтигаз” Миллий Холдинг компанияси,
Ҳомий – “Нестле Ўзбекистон” Ўзбекистон - Швейцария қўшма корхонаси,
Ахборот ҳамкоримиз – “Sarkor Telekom”.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 17:18, 04.06.2014.
Ўқилди: 2974 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.