“Бунёдкор” ва “Нефтчи” жамоалари ёшлари ўртасидаги баҳс анчайин томошабоп ўтди.
Ёшлар лигасининг амалдаги чемпиони ва ҳозирги пешқадам ўртасидаги баҳс кутилганидек қизиқарли тус олди. Футболчилар учрашув бошидан то охиригача бир темпда ўйин кўрсатишиб, йиғилганларга чиройли ўйин намойиш этиб беришди.
Учрашувнинг 28-дақиқасида Баҳодир Пардаев белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Лекин биринчи бўлим охирларида “Нефтчи”нинг тиниб тинчимас ўйинчиси Музаффар Музаффаров боши билан дарвозани ишғол қилиб, ўртадаги мувозанатни тиклади – 1:1.
Иккинчи бўлим ҳам шиддатли ҳужумларга бой бўлди. 82-дақиқада Муродбек Бобожонов фарғоналикларни олдинга олиб чиққан гол муаллифига айланган бўлса, орадан бир дақиқа ўтиб Достонбек Ҳамдамов чиройли тарзда “Нефтчи” дарвозасини ишғол қилиб ҳисобни 2:2 бўлишини таъминлади. Ушбу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди.
Ёшлар лигаси, 11-тур
“БУНЁДКОР” – “НЕФТЧИ” 2:2
Голлар: Баҳодир Пардаев 28 пенальти (1:0), Музаффар Музаффаров 44 (1:1), Муродбек Бобожонов 82 (2:2), Достонбек Ҳамдамов 83 (2:2)
“Бунёдкор”: 35.Абдукарим Муҳамедов, 3.Ҳасан Асқаров, 4.Миржамол Қосимов, 5.Сардор Собирхўжаев, 6.Акром Комилов, 8.Хуршид Ғиёсов, 9.Сато Минори, 10.Темур Аюпов, 13.Зокир Нурматов, 15.Ахрор Умаржонов, 19.Баҳодир Пардаев
Захирадан майдонга тушганлар: 7.Санжар Рихсибоев, 11.Сардор Азимов, 14.Эргаш Исмоилов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 18.Шаҳзод Абдураҳимов, 21.Забиҳилло Ўринбоев
“Нефтчи”: 35.Абдумавлон Абдужалилов, 27.Жавоҳир Юсуфжонов, 30.Достонбек Турсунов, 20.Шухратбек Холматов, 22.Сайдулло Раҳматов, 23.Отабек Зокиров, 17.Музаффар Музаффаров, 77.Иззат Ғаниев, 10.Нодирхон Комилов, 6.Азамат Илёсов, 40.Муродбек Бобожонов
Захирадан майдонга тушганлар: 15.Равшанбек Тохиров, 8.Маърфухон Муродов, 7.Алишер Файзуллаев, 25.Сарвар Абдуллаев, 5.Сарвал Қулматов, 14.Ислом Тошмуродов
Ҳакамлар: Дилшод Каримов (Тошкент), Акобирхўжа Шукуруллаев (Тошкент), Фарруҳ Юлдашев (Тошкент), Мирмаҳмуд Каримов (Тошкент)
Учрашув назоратчиси: Булаг Галеев (Урганч)
4 июнь. “Бунёдкор” футбол мактаби стадиони