Кириш Регистрация
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария 2-0 Италия
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения

«Машъал» ниҳоят ўз майдонида ғалаба қозонди

Баҳо:
+1 | -

Бугун Муборакда Олий лиганинг 11 туридан ўрин олган  "Машъал" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.

7 дақиқада белгиланган жарима зарбасини Сирож Ҳамроев бажарди лекин тўпга озгина аниқлик етишмади. 13 дақиқада Мирзоҳид Ғофуровни ўнг қанотдан ошириб берган пасини Зоҳир Қўзибоев боши билан дарвозага йўллашга ҳаракат қилди лекин Дониёр Усмонов ўз ўрнида. 18 дақиқада Алишер Маҳмудовнинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб пастга қайтди.  25 дақиқада Муйдин Мамазулумовни боши билан берҳган зарбасини дарвоза тўсини бартараф этди. Мирзоҳид Ғофуровни пасини Зоҳир Қўзибоев голга айлантирди ва ҳисобни очди.  42 дақиқада яна Мирзоҳид Ғофуровни пасини Зафар Тўраев дарвозани пастги бурчагига жойлаб қўйди. 2:0

Иккинчи бўлим бошида Муйдин Мамазулумов икки ҳимоячини алдаб дарвозага зарба берди. Юқоридан борган тўпга Дониёр Усмонов улгурмади. 3-0 . 54 дақиқада бурчакдан киритилган тўпни Рижко ҳаммадан баландроқ сакраб ҳисобни қисқартирди.  Ундан сўнг хавфли вазиятлар деярли бўлмади ва ҳисоб ўзгармади.

Ушбу ғалабадан сўнг "Машъал"нинг очколари 16 тага етди ва 6 поғонага кўтарилиб олди.

"Машъал" кейинги турни сафарда 14 июнь куни "воҳа дербиси"да "Насаф"га қарши ўтказади.

Олий Лига, 11-тур учрашувлари
6 июнь, пайшанба
«Машъал» (Муборак) – «Навбаҳор» (Наманган) 3:1 (2:0)
Ҳакамлар:
Б. Намазов (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), А. Мараджабов (Андижон), Д. Досанов (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Р. Черников.
Голлар: Зохир Қўзибоев 30 (Мирзоҳид Ғофуров), Зафар Тўраев 43 (Мирзоҳид Ғофуров). Мўйдин Мамазулумов 49 - Юрий Рижко 54
«Машъал»: 30, Б. Носиров, 5. Ғ. Комилов (21. С. Кутибоев, 74), 7. Ж. Абдумўминов, 14. З. Тўраев (11. Б. Муртозаев, 85), 18. А. Шодмонов, 19. М. Ғофуров (10. Ж.Ҳасанов, 58), 20. Ш. Файзиев, 22. С. Ҳамроев, 26. З. Қўзибоев , 33. А. Деркач, 80. М. Мамазулумов.
Захира: 1. С. Қувватов, 3. Д. Ваниев, 9. И. Тошпўлатов, 25. Э. Шомуродов, 6. Қ.Баҳодиров
«Навбаҳор»: 24. Д. Усмонов, 4. Ш. Пўлатов, 5. Р. Бердимуродов, 21. А. Алиев, 9. И. Бойдедаев, 10. А. Маҳмудов (18. С. Ҳамидов, 46), 22. Ш. Эркинов (23. А. Абдуллаев, 65), 25. Э. Жахонов, 27. Р. Хасанов, 33. Т. Шамситдинов (3. Б. Тўрабоев, 59), 50. Ю.Рижко
Захира: 12. И. Жўраев, 17. С.Абдуллаев

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 21:51, 06.06.2014.
Ўқилди: 3532 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.