Кириш Регистрация
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария 2-0 Италия
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения

«Пахтакор» навбатдаги ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

"Металлург"ни 2:1 ҳисобида доғда қолдирган «Пахтакор» пешқадамликни давом эттирадиган бўлди.

Ҳар икки жамоа сафида барча етакчи футболчилар майдонга тушишди. Дастлабки 15 дақиқада тенг кураш кузатилди. Илк хавфли вазиятда Каримов зарба бериш имкониятига эга бўлди, бироқ ҳимоячилар яхши ҳаракат қилишди. 10-дақиқада “Металлург”нинг тезкор қарши ҳужумини Тошматов гол билан якунлаши мумкин эди. Унинг деярли бирга-бир ҳолатдан тепган тўпини Лобанов маҳорат кўрсатган ҳолда қайтариб қолди. Уч дақиқа ўтиб, энди меҳмонлар посбони Икромов жамоасини голдан қутқарди. У Махарадзенинг зарбасидан кейин тшпни қайтарди. 18-дақиқада ҳисоб очилди. Бу йил ҳужумларга қўшилиш чоғида жуда яхши ўйнаётган Мерзляков рақиб ҳимоячиларини алдаб ўтиб, жарима майдонига кириб борди ва кучли зарба берди. Икромов тўпни қайтаришга улгурмади – 1:0.

Голдан кейин устунлик “Пахтакор” тарафига ўтди. Самвел Бабаян шогирдлари бир марта ҳимояда кутилмаган хатога йўл қўйишларига оз қолди, лекин Лобанов вазиятни бартараф этди. Кейин Махарадзенинг ажойиб тўп оширишидан Сергеев фойдаланмади. Игорнинг зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди. Андреев ва Искандеровнинг зарбаларига эса аниқлик етишмади. Бўлим охирида эса Каримов яқин масофадан деярли бўш қолган дарвозага аниқ зарба бера олмади. Жамоалар танаффусга кичик ҳисоб билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим бошидаёқ “шерлар” фарқни оширишди. Андреевдан тўпни қабул қилган Мерзляков жарима майдонига ёриб кирди ва тўпни югуриб келаётган Махарадзега етказиб берди. Кахи эса ҳимоячи билан курашда устун келиб, ҳисобни катталаштирди – 2:0.

Голдан кейин ўйинда анча пайт суръат тушиб кетди. Тўп асосан марказда сақлаб турилди. Хотиржамликка берилишни бекободликлар 82-дақиқада жазолашди. Жаримадан ошириб берилган тўпни Каримов боши билан Лобанов дарвозастга йўллади. Бу ҳолатда Саша тўпга чиқишда хато қилди. Ушбу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармади. Жамоамиз 8-ғалабадан кейин турнир жадвалидаги пешқадамликни "Локомотив" билан бирга давом эттиряпти.

“ПАХТАКОР” – “МЕТАЛЛУРГ” – 2:1 (1:0)
6 июнь. Тошкент. “Пахтакор” Марказий стадиони. 4730 томошабин.
Ҳакамлар: О.Толибжонов, Ж.Саидов, Б.Норсафаров.
Назоратчи: Ғ.Каримов.
“Пахтакор”: Лобанов, Мерзляков, Кримец, Миладинович (Ҳошимов, 46), Тожиев, Исматуллаев, Махарадзе, Андреев (Cолиев, 70), Каримов (Козак, 55), Искандеров, Сергеев.
“Металлург”: Икромов (Султонов, 68), Ҳошимов, Каримов, Одилов, Мамадалиев, Нурматов, Йўлдошев, Каримқулов, Зиёвиддинов, Сулаймонов (С.Акбаров, 52), Тошматов (Норбеков, 46).
Голлар: Мерзляков, 18 – 1:0. Махарадзе, 50 – 2:0. Каримов, 82 - 2:1.
Огоҳлантиришлар: Миладинович, 44. Одилов, 44. Искандеров, 60.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 22:47, 06.06.2014.
Ўқилди: 5024 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.