“Бунёдкор” ва “Олмалиқ” жамоалари кубок доирасидаги биринчи учрашувда 2:2 ҳисобидаги жангавор дуранг қайд этишди.
Учрашув икки хил таассурот қолдирди. Биринчи бўлимда “қалдирғочлар” катта устунлик қилишиб, танаффусга 2:0 ҳисобида чиқиб кетишди. Иккинчи бўлимда эса олмалиқлар ўйинида жонланиш кузатилиб, Игорь Шквирин шогирдлари ҳисобни тенглаштиришди – 2:2.
Қуйидаги ҳаволаларда “Бунёдкор” – “Олмалиқ” учрашуви видеошарҳи билан танишишингиз мумкин.