Россиянинг «Краснодар» клуби хўжайини ва президенти саналган Сергей Галицкий жамоа Одил Аҳмедовни сотиб олганини тасдиқлади.
«Одил Аҳмедов энди бизнинг жамоа учун ўйнайди. Албатта бу ажойиб янгилик», дея ўз твиттерида ёзиб қолдирган Галицкий.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил ёзда краснодарликлар футболчини сотиб олиш учун 9 миллион евро таклиф қилишган ва кейинчалик Аҳмедов яна бошқа клубга сотиладиган бўлса, трансфер суммасининг 50 фоизини махачқалъаликларга беришга тайёр бўлишган. Лекин "Анжи" раҳбарияти ушбу таклифга рад жавобини берганди.