Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио 3-3 Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

ФИФА Франц Беккенбауэрни 90 кунга футболдан четлатди

Баҳо:
+ | -

"Бавария" клуби президенти Франц Беккенбауэр ФИФА этика қўмитаси билан ҳамкорлик қилишдан бош тортгани учун 90 кунга футболдан четлатилди. Ушбу қарор ҳозирданоқ кучга кирди.

Хабарингиз бор, ФИФА ҳозирги кунда ЖЧ-2018 (Россия) ва ЖЧ-2022 (Қатар) мезбонлиги учун ўтказилган сайловлар юзасидан текширувлар ўтказмоқда. Шу йилнинг май ойида ОАВда ФИФАнинг собиқ Ижроқўм аъзоси Муҳаммад бин Ҳаммам Қатар 2022 йилги Мундиал мезбонлигини қўлга киритиши учун мулозимларга 5 миллион доллар бергани ҳақида маълумотлар тарқатилганди. Беккенбауэр эса ФИФА Ижроқўми аъзоси сифатида мазкур сайловларда иштирок этган.

ФИФА текширув комиссияси раиси Майкл Гарсия 68 ёшли Беккенбауэр билан 2 марта гаплашишга уринди, аммо ҳар сафар рад жавобини олди. Натижада у 3 ойга футбол соҳасида ишлашдан маҳрум қилинди.

Майкл Гарсия текширув ишлари бўйича ҳисоботни июль ойида ФИФАга тақдим этиши лозим. Сентябрь ёки октябрь ойида эса ФИФА унинг натижаларини эълон қилади.

Манба: www.eurosport.ru
Киритилди: 01:33, 14.06.2014.
Ўқилди: 7154 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик