Кириш Регистрация

ЎФФ расмий сайти Авраам Грант ҳақида ҳеч қандай хабар ёки ахборот бермаган

Баҳо:
+1 | -

Исроиллик мутахассис Авраам Грантнинг Ўзбекистон терма жамоасини бош мураббий сифатида қабул қилишга тайёрлиги ҳақида ЎФФ сайтига таяниб берилган хабарларда манба нотўғри кўрсатилган.

ЎФФ расмий сайти Авраам Грант ҳақида ҳеч қандай хабар ёки ахборот бермаган ва Россиянинг «Интерфакс» ахборот агентлиги шу мавзудаги интервьюни бошқа манбадан олиб, манба сифатида ЎФФ расмий сайтини кўрсатган.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси расмий сайти www.the-uff.com манзилида жойлашган бўлиб, сайтнинг ташкилотга тегишли эканлигини билдириб турадиган логотипи тасвири туширилган ва йирик шрифтда «Ўзбекистон Футбол Федерацияси» деб ёзиб қўйилган. Веб-сайт, шунингдек, ФИФА ва ОФКдан рўйхатдан ўтган. ЎФФ расмий сайти www.the-uff.com эканлиги ФИФА ва ОФКнинг расмий сайтида ҳам кўрсатилган.

Шу муносабат билан ЎФФ матбуот хизмати «Interfax» ахборот агентлиги тарқатган хабарда манба нотўғри кўрсатилганини маълумот сифатида қабул қилинишини сўрайди.

Шу билан бир вақтда терма жамоалар, кадрлар ва шу каби бошқа масалалар бўйича расмий манба ЎФФ матбуот хизмати эканлигини, ундан бошқа манбада келган хабарлар норасмий, тасдиқланмаган ёки асоссиз бўлиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 12:31, 18.06.2014.
Ўқилди: 7260 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3625]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3319]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3202]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3177]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3107]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2893]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2732]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [2058]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1979]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1832]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик