Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Азамат Абдураимов «Андижон»дан кетганини клуб расмий сайти тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

14 июнь куни Тошкентда “Бунёдкор”га қарши кечган учрашувдан сўнг Азамат Абдураимов “Андижон” жамоаси билан хайрлашди.

Кетма-кет муваффақиятсизликлар натижасида бу мураббийнинг “Андижон”даги фаолиятини тўхтатиши аниқ бўлиб қолганди. Айниқса, андижонликлар ўз уйида “Сўғдиёна”га ҳам имкониятни бой беришганидан кейин Абдураимовнинг ўзи ҳам кетмаса бўлмаслигини тушуниб етди. Биринчи давра якунланишига бир тур қолганда “Андижон” бош мураббийсиз қолди ва 22 июнь куни “Нефтчи”га қарши учрашувга жамоани Ориф Маматказин тайёрламоқда.

Азамат Абдураимов "Андижон" бош мураббийи сифатида деярли уч йил фаолият олиб борди. 2012 йилги мавсумнинг иккинчи ярмида Абдураимов россиялик мутахассис Александр Аверьяновнинг ўрнига таклиф этилганди. Ўша мавсумда унинг қўл остида жамоа биринчи лигага тушиб кетди. Шунга қарамай, Абдураимов бир йил ичида жамоани кучлилар сафига олиб чиқишга қарор қилиб "Андижон"да қолганди. Ўтган йили биринчи лигада унинг қўл остида андижонликлар яхши ўйинлар намойиш этиб олий лигага қайтишди. Жорий мавсумда Абдураимов кучлилар сафида ҳам яхши натижаларга умид қилганди. Аммо мураббий хоҳлагандек бўлмади. "Андижон" чемпионатни омадсиз бошлади ва кетма-кет мағлубиятга учради. Табиийки, муваффақиятсизликларга биринчи навбатда айбдор бош мураббий ҳисобланади. Ўтган турда "Бунёдкор" билан бўлган ўйиндан сўнг Абдураимов кетишга қарор қилди. Шу боис биринчи даврани андижонликлар Ориф Маматказин бошчилигида якунлашади. Иккинчи двврада жамоага янги бош мураббий тайинланади.

Эслатиб ўтамиз, ортда қолган 12 турдан сўнг "Андижон" 4 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 14-поғонани банд этган.  

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 18:41, 18.06.2014.
Ўқилди: 4038 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.