Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

“Бунёдкор” ярим финалда! (тўлиқ шарҳ)

Баҳо:
+ | -

Тошкентдаги “Жар” стадионида кечган дастлабки ўйиндан кейин Ўзбекистон Кубогининг амалдаги эгаси – “Бунёдкор”нинг ярим финалга йўл олиш масаласи катта хавф остида қолганди. Шквирин шогирдларининг сафардан иккита гол билан қайтишлари ва ўз иродалари эвазига мағлубиятдан қутулиб қолишлари “Олмалиқ” футболчиларининг кайфиятига ижобий таъсир кўрсатиши керак эди.

18 июнь. Олмалиқ. “Олмалиқ спорт мажмуаси” стадиони.
Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал, жавоб учрашуви
“ОЛМАЛИҚ” – “БУНЁДКОР” 0:4
Голлар: Сардор Рашидов (13), Олег Зотеев (30), Сардор Рашидов (43), Сардор Рашидов (52)
“ОЛМАЛИҚ”: 1.Мақсатмурод Шомуродов, 3.Шавкат Муллажонов (С), 4.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 6.Шакер Зуаги (5.Азамат Исроилов, 33), 7.Достон Абдураҳмонов (11.Зохир Пиримов, 62), 10.Санжар Шоаҳмедов, 15.Обид Жўрабоев, 18.Дилявер Абибуллаев (9.Зафар Полвонов, 71), 19.Шерзод Ҳакимов, 20.Дарко Станоевич, 21.Александр Алимпиевич
ЗАХИРАДАГИЛАР: 16.Умид Хонимқулов, 2.Темур Кагиров, 22.Иқболжон Акромов, 23.Сарваржон Жўраев. 
“БУНЁДКОР”: 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов (15.Ислом Иномов, 65), 4.Хайрулла Каримов (С), 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброхимов, 9.Минори Сато, 11.Олександр Пишур, 14.Воҳид Шодиев (54.Темур Аюпов, 44), 21.Сардор Рашидов (28.Достонбек Ҳамдамов, 79), 33.Олег Зотеев, 48.Акромжон Комилов.
ЗАХИРАДАГИЛАР: 1.Павел Бугало, 5.Дилшод Жўраев, 10.Анвар Бердиев, 18.Бобиржон Акбаров.
Огоҳлантиришлар: Шерзод Ҳакимов (55) — Акмал Шораҳмедов (25)
Ҳакамлар: Олим Толибжонов (Тошкент), Алишер Усмонов (Тошкент), Темур Гайнулин (Тошкент), Абдураҳим Мўминов (Тошкент вилояти).
Учрашув назоратчиси: Вилоят Нажафалиев (Тошкент) 

Тажрибали “қалдирғочлар” эса жавоб ўйинининг биринчи бўлимидаёқ рақиб дарвозасини уч бор аниқ нишонга олиб, тажриба бобида устунроқ эканликларини кўрсатишди. Ваҳоланки учрашув “Олмалиқ” устунлиги билан бошланганди. Дарвозага берилган илк хавфли зарба ҳам мезбонларга тегишли бўлди. Стандарт вазиятдан сўнг тўп Дарко Станоевичга келиб тушди. Сербиялик футболчининг кучли зарбасини эса Акбар Тўраев ажойиб сейви эвазига бартараф эта олди.

Орадан уч дақиқа ўтиб Сардор Рашидовнинг шунга ўхшаш зарбаси Мақсатмурод Шомуродов қўриқлаётган дарвозадан жой олди. Ўнг қанотда бир ҳимоячини ортда қолдирган Рашидов, чап оёғи билан дарвозабонга имконият қолдирмади – 0:1.

30-дақиқага келиб Лушан шогирдлари иккита гол фарқи билан олдинга чиқиб олишди. 18 метр узоқликдан белгиланган жарима зарбасини Пишур амалга ошириб, жонли деворни нишонга олди. Қайтган тўпни эса Олег Зотеев кучли зарбаси билан дарвоза тўрига жойлади.

Ва ниҳоят 43-дақиқага келиб Сардор Рашидов ўз дубли билан ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Олександр Пишурдан пас қабул қилиб олган қанот ярим ҳимоячиси жарима майдончаси чизиғи устидан туриб дарвозага зарба йўллаб, Шомуродовга имконият қолдирмади – 0:3.

Қайд этиш керак, биринчи бўлимда ҳар икки жамоа бош мураббийлари 1тадан мажбурий ўзгаришни амалга оширишди.

Сергей Лушан ўйин олдидан Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси билан Осиё чемпионлигини қўлга киритган ва мундиалда иштирок этган шогирдларидан бири Акром Комиловга асосий таркибда имконият беришга қарор қилганди ва “Олмалиқ” клубига қарши ўйин чап қанот ҳимоячиси учун “қалдирғочлар” сафидаги илк расмий учрашув бўлиб тарихга кирди. Бош мураббий биринчи бўлимнинг ўзида яна бир ёш иқтидор эгаси, асосий таркибда ўз ҳисобига аллақачон иккита гол ёзиб қўйган Тимур Аюповни ҳам майдонга туширди. 79-дақиқада эса Осиё чемпионларидан яна бири Достонбек Ҳамдамов ҳам асосий таркибдаги дебют ўйинини ўтказиш имконига эга бўлди.

Айтиш керакки, ёш футболчиларнинг барчаси мухлис ва мутахассисларда илиқ таассурот қолдиришди. Жорий мавсумга келиб нафақат “Бунёдкор”, балки Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ҳам асосий фигураларидан бирига айланган Сардор Рашидов учрашувнинг сўзсиз энг яхши футболчиси бўлди дейиш мумкин. 52-дақиқада у 30 метрлар чамаси узоқликдан белгиланган жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, хет-трик муаллифига айланди ва “қалдирғочлар”нинг ярим финалга йўл олишлари учун ҳеч кимда шубҳа қолдирмади. Бундан кўриниб турибдики, “Бунёдкор” футбол академиясидан етишиб чиқаётган ёш иқтидорлар секин-аста жамоа ўзагини ташкил қила бошлашди.

“Олмалиқ” футболчилари эса иккинчи бўлимда ҳам мухлислар кутган ўйинни намойиш қилиб бера олишмади. 71-дақиқада Шерзод Ҳакимовнинг 35 метрлар узоқликдан дарвоза тўсинини нишонга олганини инобатга олмаса, устунлик асосан меҳмонлар томонида бўлди.

Шу тариқа “Бунёдкор” сафардаги ўйинни 4та гол фарқи билан ўз фойдасига ҳал қилиб, ярим финал чиптасини қўлга киритди. Ҳал қилувчи ўйин йўлида жамоамиз Қаршининг “Насаф” клубига рақиблик қилади. Эслатиб ўтамиз, қаршиликлар чорак финалда “Навбаҳор” клубини ҳар икки ўйинда ҳам мағлуб этишнинг уддасидан чиқишган.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 23:26, 18.06.2014.
Ўқилди: 4500 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.