Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Сенсация! Хайр, чемпион!!!

Баҳо:
+2 | -2

Жаҳоннинг амалдаги чемпиони Испания ўз унвонини гуруҳ босқичининг 2-туридан кейиноқ топширадиган бўлди. Бу галги Мундиал мана шундай бошланшини ким ўйлабди дейсиз!

Испанлар Бразилияга яхши формада етиб келишмаганини Голландия билан ўйин кўрсатиб берганди. Дель Боске қандайдир 4 кун ичида терма жамоасининг ўйинини кескин ўзгартириб юбора олмасди. Ажойиб формага эга бўлган Чили эса ҳаққоний равишда европаликларни мағлубиятга учратди.

Испания 1-турда голландлар ютқазган, Чили эса Австралияни мағлуб этгани учун жанубий америкаликларни дуранг натижа ҳам қаноатлантириши мумкин эди. Аммо таркибда Видаль ва Санчес каби ажойиб ижрочиларга эга бўлган юрт вакиллари биринчи бўлимнинг ўзидаёқ номдор ва совриндор жамоа дарвозасига 2та тўп йўллашди.

Ўйиннинг 20-дақиқасида Чили прессинг оқибатида тўпни майдон марказида эгаллаб олди ва тезкор қарши ҳужумга ўтди. Барча узатмалар биртепар услубида амалга оширилди. Видель - Варгас - Арангис узатмалар кетма-кетлигидан кейин Чарльз Испания посбонини алдаб ўтиб, дарвозани ишғол қилди.

Биринчи бўлим тугаши арафасида эса Алексис Санчес жарима тўпини яқин бурчакка айлантирди ва Касильяс зарбани қайтарди. Тўп эса 11 метрли нуқтанинг ўнгроғида турган Арангисга келиб тушди. У тўпни тўхтатди ва зарба беришга муваффақ бўлди. Икер бу зарбани қайтара олмади!

Иккинчи бўлим бошида дель Боске айрим ўзгаришларни амалга оширди, унинг шогирдлари босимни оширишди. Чилининг ҳимоявий ўйини ва дарвозабоннинг ажойиб ҳаракатларини эътироф қилган ҳолда айтиш керакки, Испанияга бу кеча омад ҳам етишмади. Диего Коста, Серхио Бускетс, Санти Касорла, Серхио Рамос жуда қулай имкониятларга эга бўлишди, аммо тўп шунчаки Чили дарвозасига кирмади. Браво ўз фамилиясига монанд ўйнади!

Нима ҳам дердик, Испания мусобақани тарк этади. Сўнгги турда улар Австралияга қарши баҳс олиб боришади. Шундан сўнг эса бу икки терма жамоа битта рейсга чипта буюртма бериб, ўз юртларига жўнаб кетишади.

Голландия ва Чили терма жамоалари эса ЖЧнинг дастлабки нимчорак финал иштирокчиларига айланишди.

ЖЧ-2014. "В" ГУРУҲИ, 2-ТУР
ИСПАНИЯ – ЧИЛИ 0:2 (0:2)
Голлар: 0:1 – 20 Варгас, 0:2 – 43 Арангис.
Испания – Касильяс, Аспиликуэта, Хави Мартинес, Рамос, Альба, Алонсо (Коке, 46), Бускетс, Педро (Касорла, 76), Сильва, Иньеста, Коста (Торрес, 64).
Чили – Браво, Медель, Сильва, Хара, Исла, Арангис (Гутьеррес, 64), Диас, Мена, Видаль (Кармона, 88), Варгас (Вальдивия, 85), Санчес.
Огоҳлантиришлар: Видаль (26), Алонсо (40), Мена (61).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:00, 19.06.2014.
Ўқилди: 11440 марта.
Фикрлар: 96 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.