Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

"Пахтакор" фахрийлари "Наврўз" кубоги соҳиби

Баҳо:
+ | -

Кеча Тошкентда фахрийлар ўртасида анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган "Наврўз" Кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтди.

"Пахтакор" ҳал қилувчи баҳсда "Спартак" клубига қарши баҳс олиб борди. Ўз даврининг етакчи футболчиларидан Шуҳрат Рахмонқулов, Нўъмон Ҳасанов, Маъруф Пўлатов, Олим Шокиров ва Фурқат Эсонбоев "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилдилар. Шунингдек, сербиялик мураббий Драгон Дукич ва жамоа маъмури Даврон Саидов баҳсда иштирок этдилар. Учрашувнинг асосий вақти 0:0 ҳисоби билан якунига етди. Рақиб сафи нисбатан ёшроқ футболчилар билан тўлган эди: Дарвозада Алишер Аҳмедов. Яна Февзи Давлетов, Жаъфар Ирисметов, Абдумажид Тоиров, Собир Ходиев, Александр Хвостунов, Нўъмон Нурматов, Бахтиёр Қамбаралев ҳамда мини-футболчилар — Самегов ва Бўриев.
 
Пенальтилар сериясида омад "Пахтакор"га кулиб боқди, 5:4. Рақиблардан Собир Ходиев 11 метрлик зарбани аниқ амалга ошира олмади.
 
"Бундай ўйинлар биз учун керак. Ёшликни эслашга бир сабаб-да. Шунинг учун мен ёшларга доим айтаман, футболни қадрига ет, ёшликдаги даврни кейин қўмсаб юрасан деб. Тўғриси, бугун рақибларимиз кучлироқ эди, чунки улар биздан анча ёшлар. Ораларида яқиндагина футболни тугатганлар кўп. Бир амаллаб асосий вақтда дурангга эришдик, пенальтилар сериясида эса бизга омад кулиб боқди", - дейди Шуҳрат Рахмонқулов.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 18:43, 20.06.2014.
Ўқилди: 5258 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик