Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

«КИТО Интернационал» - «Навбаҳор»нинг янги хомийси

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун Ўзбекистон футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов “Навбаҳор” футбол клуби раҳбарияти ва Наманган вилоят футболи мутасаддиларини қабул қилди. Ёдингизда бўлса, Мираброр Зуфарович Наманганга қилган ташрифлари чоғида “Навбаҳор” футбол клубининг молиявий аҳволини яхшилаш учун хориждан ҳомий топишда амалий ёрдам беришни айтиб ўтгандилар. Орадан маълум вақт ўтгач, ЎФФ Президенти ушбу масала юзасидан учрашув ўтказди.

ЎФФ Президенти қабулида бўлиб ўтган учрашувда ЎзПФЛ бош директори Ф.Магаметов, «КИТО интернационал» (Сингапур) компанияси вакили сифатида Ф.Сирожиддинов, Наманган вилоят футбол федерацияси 1-вице-президенти Б.Холмирзаев, «Навбаҳор» футбол клуби президенти Т.Дадабоев, «Навбаҳор» футбол клуби вице-президенти Р.Низамбаев, «Навбаҳор» футбол клуби ижрочи директори Г.Исмаилов, «Навбаҳор» жамоаси бош мураббийи Б.Ашурматов, Ўзбекистон футболни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Наманган вилояти бўлими директори М.Алиханов, «Навбаҳор» футбол клуби матбуот котиби Ш.Содиқов ва «Навбаҳор» мухлислар клуби етакчиларидан Н.Абдуғаниевлар иштирок этишди.

Йиғилиш кун тартибидан «Навбаҳор» футбол клубига хориждан ҳомий бириктириш ва клуб моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш масалалари ўрин олди.

Йиғилишга Ўзбекистон футбол Федерацияси Президенти М.З.Усмонов раислик қилди. Усмонов ўз сўзида Наманган футболи ҳақида илиқ фикрларни билдириб ўтди:
“Яқиндагина қайтадан фойдаланишга топширилган «Навбаҳор» ўйингоҳини барча жаҳон талабларига жавоб бериши наманганлик мухлислар учун ажойиб совға бўлди. Наманганлик мухлислар Ўзбекистонда ўзига хос ўринга эгалар. Уларни мамлакатдаги энг яхши ишқибозлардан бири десак ҳам бўлмайди. Гарчи мухлисларнинг эътибори кучли бўлсада, сўнгги йилларда «Навбаҳор»нинг молиявий аҳволини яхши бўлмай қолди. Клубни бундай қийин шароитдан чиқиб кетиши учун Ўзбекистон футбол Федерацияси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Наманганга қилган сафарим давомида клуб аъзолари ва мухлислар билан ўтказилган учрашувда «Навбаҳор» жамоасига хориждан ҳомий бириктирилишида амалий ёрдам беришга ваъда бергандим. Ушбу ваъдани амалга ошириш мақсадида бугун яна бир бор учрашиб турибмиз. Эндиликда жамоани мусобақаларда муносиб тарзда иштирок этишини таъминлаш мақсадида мураббий ва футболчиларга жиддий эътибор қаратиш муҳим саналади”.

ЎФФ Президенти клубда юзага келган молиявий муаммоларни ечишда биринчи навбатда мураббий ва футболчилардан бўлган қарздорликни бартараф этишга аҳамият қаратиш кераклигини айтди:

“Клубда юзага келган молиявий муаммоларни бартараф этилишида Сингапурнинг “КИТО Интернационал” компанияси томонидан ҳомийлик маблағлари ажратилади. Бунга жавобан «Навбаҳор» жамоаси мамлакат чемпионатининг иккинчи даврасини муносиб тарзда ўтказиб, ҳомийлар ишончини оқлаши талаб этилади. Ана шундагина икки томонламали ҳамкорлик муваффақиятли тарзда давом этади”.

Шундан сўнг «КИТО интернационал» компанияси вакили Ф.Сирожиддинов сўз олиб қуйидагиларни гапириб ўтди:

“Биринчи навбатда ЎФФ томонидан билдирилган катта ишонч учун миннатдорчилик билдираман. Аввалдан Наманган футболи ва бевосита «Навбаҳор» иштирокидаги ўйинларни кузатиб борардим. Мамлакат футболида ўз ўрнига эга бўлган жамоа фақат юқори ўринлар учун даъвогарлик қилиши лозим. Қолаверса, наманганлик мухлисларни ўта фаол эканликларидан ҳам яхши хабардорман. “Навбаҳор” футбол клубига ҳомийлик қилиш борасидаги таклифни компания раҳбарларига билдирганида, улар бунга розилик беришди. Ҳомийлик ёрдами натижасида жамоада ижобий ўзгаришлар кузатилса кейинги йилларда ҳам жамоага доимий равишда ёрдам берилади”.

Кун тартибидан ўрин олган иккинчи масала юзасида сўз юритган М.Усмонов “Навбаҳор” футбол клубининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Наманган шаҳрида жойлашган «Спорт» меҳмонхонаси, «Навбаҳор» захира майдонини клуб балансига ўтказиб беришни таклиф қилди. Айни пайтда ушбу иншоотларни таъмирга муҳтожлигини айтиб, уларни тўлиқ қайта таъмирлаш юзасидан харажатлар лойиҳа сметасини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу объектларни қайта таъмирлаш ишларини олиб борувчи қурилиш ташкилоти ҳақида 10 июлгача ЎФФга тўлиқ маълумот бериш вазифасини клуб президенти Т.Дадабаев зиммасига юклади. Шу билан биргаликда таъмирлаш ишларни 2015 йилнинг 1 январига қадар якунлаш муҳим аҳамиятга эга эканлигини ҳам алоҳида эътироф этди.

Йиғилиш якунида ЎФФ Президенти З.Усмонов клуб раҳбарияти олдига иккинчи давра бошлангунга кадар мураббий ва футболчилардан бўлган қарздорликни тўлиқ тугатиш вазифасини қўйди.

«Навбаҳор» клуб президенти Т.Дадабоев жамоа аъзолари ва мухлислар номидан кўрсатилаётган амалий ёрдам учун ЎФФ президенти М.Усмоновга ва жамоанинг янги ҳомийси вакили Ф.Сирожиддиновларга миннатдорчилик билдирди.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 09:42, 28.06.2014.
Ўқилди: 10417 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.