"Монако" клуби мавсум оралиғида яримҳимоячиси Хамес Родригес билан хайрлашишга тайёр эканлигини билдирди, дея хабар беради Marca.
Колумбия терма жамоасининг 22 ёшли футболчисига асосий харидор "Реал" бўлмоқда, аммо уни қўлга киритиш учун 75 миллион евро тўлашига тўғри келади.
"Қироллик клуби" эса 60 миллион евро устига футболчилардан бирини қўшиб бермоқчи.
Ўтган мавсумда Хамес Родригес Франция чемпионатида 34 ўйин ўтказди ва 9 гол уриб, 13 голли узатма оширган.
Жаҳон чемпионатида Колумбия терма жамоаси сафида ҳозирсча 4 ўйинда 5 гол уриб, 4 голли узатма оширган.