Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Луис Фелипе Сколари: «Ўзбекистонни буюк келажак кутмоқда»

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Луис Фелипе Сколари "Советский спорт" нашрига интервью бериб, Ўзбекистонда ишлаган даврларини ёдга олган.

—Бразилиялик машҳур футболчилар Осиёга йўл олишганда, улар биринчи навбатда спортча амбицияларни ўйлаб эмас, фаолиятининг сўнгида пул ишлаб олишни мақсад қилишади, деб ҳисобланади. Сизда ҳам шундай бўлганмиди?
— Йўқ, асло. Мен Ўзбекистонга йўл олганимда, пул асосий мақсад бўлмаган. Европада бундан ҳам кўпроқ пул топишим мумкин эди. Лекин у ердага топ-клубларда мураббий доимо босим остида бўлади, ундан ҳар бир ўйинда ғалаба талаб қилишади. Осиёда эса бошқа глобал нарсалар билан шуғулланишга вақт бор, атрофимдаги муҳит эркинроқ. Мен "Бунёдкор"да фақат мураббийлик иши билан чекланиб қолмасдан, клубни ва ўзбек футболини ривожлантириш, инфратузилма, ёшларни тайёрлаш борасидаги ишларда ҳам қатнашганман. Буларда иштирок этиш мен учун қизиқарли бўлганди.

— Ўзбекистондаги футболдан ташқари энг ёрқин хотираларингиз билан ўртоқлашсангиз.
— Биринчидан, менга ўзбек халқининг очиқюзлиги ва жуда ҳам меҳмондўстлиги ёқади. Шунингдек, мамлакатнинг салоҳияти юқори экани сезилиб туради. Маҳаллий раҳбарлар бундан кейин ҳам инфртузилма, таълим, тиббиёт, телекоммуникация, транспорт тизимини ривожлантиришда давом этишса, Ўзбекистонни буюк келажак кутмоқда. Мен Ўзбекистоннинг кўп шаҳарларида бўлдим. Сафар ўйинларига борганда шаҳарларни айланишга вақт бўлмайди. Шунинг учун мен бўш вақтимда оилам билан Самарқандга турист сифатида бордим ва шаҳарнинг гўзаллигидан ҳайратга тушдим. Гўёки шарқ эртагига тушиб қолгандек бўлдим.

— Дунёнинг энг кўп маош оладиган мураббийига бир саволни бермасам бўлмайди. Сиз учун пул нима?
— Ишонинг, пул мени заррача ўзгартирмаган. Футболчилик пайтимда ҳозиргига нисбатан 50 баравар кам пул топардим. Лекин менинг инсоний хислатларим ва ҳаётий ақидаларим бу вақт давомида умуман ўзгармаган. Иқтисод мен учун ҳеч қачон биринчи ўринда турмаган. Энг асосийси - оила.

— Фаолиятингиз давомида етарлича маблағ ишлаб топгансиз. Ўз бизнесингиз борми ёки пулни банкда сақлашни афзал кўрасизми?
— Бразилияда маблағимни консалтинг компанияси ёки кўчмас мулкка сарфлайман. Ҳозирча мен учун шуниси етарли.

Манба: sovsport.ru
Киритилди: 16:11, 08.07.2014.
Ўқилди: 15862 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.