Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Уэбб финал учун номзодлар сафида чиқдими?

Баҳо:
+ | -

Аргентина ва Англия ўртасидаги Фолкленд ороллари билан боғлиқ муаммо англиялик ҳакам Ховард Уэббнинг ЖЧ-2014 финал ўйинини бошқаришга тўсқинлик қилиши мумкин, дея ёзади "The Star" интернет нашри.

Нашрнинг ФИФА ҳакамлар қўмитасига яқин манбаларда олинган маълумотга таяниб хабар тарқатишича, Аргентина иштирокидаги ўйинга инглиз ҳакамини тайинлаш анча нозик масала.

Британияликлар Фолкленд ороли, аргентиналиклар эса Мальвин ороли деб атайдиган мазкур ҳудудга эгалик қилиш борасида икки давлат ўртасидаги 150 йилдан ихтилоф мавжуд. Ҳаттоки 1982 йилда икки давлат ўртасида уруш юзага келган ва унда инглизлар ғалаба қозониб, шу кунга қадар оролга эгалик қилиб келишмоқда. Фолкленд ороли Атлантика океанининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган.

Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2014 бошланиши олдидан Словенияга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этди ҳамда ушбу ўйиндан олдин терма жамоа футболчилари "Мальвин ороллари Аргентинага тегишли" мазмунидаги баннер кўтариб чиқишди ва у билан суратга тушишди.



ФИФА ушбу хатти-ҳаракат суриштирув ишларини бошлаган, аммо ҳанузгача тартиб-интизом қўмитаси жазо чорасини эълон қилмаган.

Мавзуга қайтамиз. The Star ёзишича, Уэбб ва Аргентина терма жамоаси ўртасида ҳеч қандай сиёсий қарама-қаршилик йўқ, аммо Фолкленд ороли билан боғлиқ икки давлат ўртасидаги сиёсий кескинлик ҳамон мавжуд. Бундан ташқари, ФИФАнинг аргентиналик вице-президенти Хулио Грондона ўзининг Англияга нисбатан муносабатини ҳеч қачон яширмаган. У 2011 йили ФИФА Конгрессида англияликларни "ёлғончилар" деб атаган бўлса, Германиянинг DPA ахборот агентлигига берган интервьюсида уларни "қарочилар" деган.

"Уэбб ЖЧ-2010 йилги ЖЧ финалини бошқарган ва ўшанда Голландиянинг 7 нафар футболчисини огоҳлантириб, Жон Хейтингани майдондан четлатган. Ушбу ҳолат ҳам Уэббга Голландия иштирокидаги ўйинларни бошқаришга халал бериши мумкин. Боз устига, ФИФА ҳеч қачон битта ҳакамга иккита финални бошқариш имкониятини  бермаган. Шу боис, Ховард Уэбб учинчи ўрин учун ёки финалда фақат захира ҳаками сифатида ишлаши мумкин", - дея хулоса қилади веб-сайт мухбири.

"Финални бошқариш учун фаворит номзод ўзбекистонлик ҳурматли ҳакам Равшан Эрматов ҳисобланади. У ЖЧнинг 9та ўйинида иштирок этиб, Осиёнинг 4 карра энг яхши ҳаками деб топилган" - дейилади манбада.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:28, 09.07.2014.
Ўқилди: 11530 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.