Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Санъат юлдузлари: «Эрматов билан фахрланамиз»-2

Баҳо:
+ | -

Равшан Эрматовга ЖЧ-2014 финал баҳси берилмагани борасида санъаткорларнинг фикрини беришда давом этди sayyod.uz.

Озода Саидзода: — Аргентина командаси ўз "бойкот"и билан ноҳақлик қилди деб ҳисоблайман. Равшан Эрматовнинг услуб ва принциплари кимларгадир ёқмаса керак, Аргентина командаси каби. Мен Эрматов билан финал матчини кутгандим, афсуски, бу бўлмайди.

Даврон Эргашев: — Равшан Эрматовнинг ўзи ҳақида жуда ҳам ижобий фикрдаман. У ўзи Осиёдаги ҳакамлар ичида биринчи рақамли ҳакам ҳисобланади. У рекордни ҳам “урди”. 2010 йилда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 5 та ўйинни олиб борган, бу йилги чемпионатда 4 та ўйинни бошқарди. Бу бизнинг Ўзбекистонимиз учун жуда ҳам катта гап. Нима дейишим мумкин, Худо хоҳласа келаси 2018 йилги жаҳон чемпионатида финални олиб боради, деган яхши ниятдамиз. Лекин Осиё бўйича барибир биринчи рақамли ҳакам деб биламан Равшан Эрматовни. Ҳеч ҳам хафа бўлмасак бўлади, бизнинг ҳакам зўрлигини УЕФА ҳам, ФИФА ҳам билади биздан яхши.

Эрматовни финалга қўйилиш-қўйилмаслигини биз ҳал қила олмасдик, ФИФА ва УЕФАнинг ўз қонун-қоидалари, қарорлари бор. Тўғри, Равшан Эрматов кўп ҳакамларнинг орасида лойиқроғи эди. Бошқа ҳакам тайинланганини нотўғри деб айтишга яна бир сабаб, финалда Германия ва Аргентина бўлса, Европа командаси қатнашаётган финалга европалик ҳакам қўйилишининг ўзи нотўғри эди. Фикримча, бу нотўғри! Европа командаси ҳамда ўйин ҳаками ҳам европалик бўлса, барибир ўзининг қитъасига ён босади.

Лекин кўпчилик Равшан Эрматовни кутган эди. Мен ҳам шу қаторида кутган эдим, Равшан Эрматов олиб боради деб ўйлагандим, тўғриси. Худо хоҳласа, яхши ниятлар бор. Ҳали ёш у, яна кейинги чемпионатларда финални олиб боради деган умиддамиз. Бутун Ўзбекистон номидан Равшан Эрматовга омад тилаб қоламан! Майли, ҳозирча футболчиларимиз бормади, лекин Ўзбекистон номидан Равшан Эрматов бориб, у ердаги ҳакамларнинг орасида энг юқори ўринларни эгаллади ҳамда яхши ўйинларни олиб борди.

Шаҳноз (хонанда шоира ва бастакор): — Равшан Эрматовни жаҳон чемпионати финал ўйинини олиб бормаслиги, менинг фикримча, умуман ноҳақлик бўлди. Эрматовни ФИФАнинг бошлиғи шахсан ўзи мақтаганди. Чунки Осиё ҳакамлари ичида 4 йилдан бери энг зўр ҳакам бу Равшан Эрматов. Жаҳон чемпионати ўйинларини олиб боришга энг муносиб ҳакамлардан деб тан олинган. Чемпионатда қатнашган командаларнинг ҳаммаси томонидан йиғилган овозлари натижаси 98 фоиз овоз билан Равшан Эрматовга тегишли эди. У ерда финални олиб бориши керак бўлган ҳакамни аниқлаш учун шу финалга етиб келган ва етиб кела олмаган командалардан овозлар тўпланарди.

Шунчаки, Риццолини ўзини одамлари борми ёки таниш-билишчилик қилиб чиқариб юборишганми, хуллас чиқаришди. Унда хеч қандай очколари йўқ эди. Эрматов ҳакамларнинг орасида финал ўйинини бошқариш учун энг муносиби эди. У ерда 2 кун ичида ўзларича ўзгартиришлар қилиб юборишган. Равшан Эрматовга финал ўйини топширилиши аниқ бўлганди, шундай гаплар ҳам бўлган, Ирматовнинг ўзлари бекорга гапириб ўтмасдилар бўлмаса. Нохақлик бўлган! Бизнинг ҳакам ўзининг ҳаракатлари эвазига ўзи ҳаққоний эришиб ўша поғонагача кўтарилдику, Аргентинага ёқмаганлиги учунмиш сабаби… Ҳамма ерда бор экан кўра олмаслик! Нохақлик! Бўлди бошқа хеч нарса деб айта олмайман бу хақида. Барибир мен учун Равшан Эрматов биринчи рақамли ҳакам.

ФИФАни бошлиғи ҳам Эрматов хақида жуда ҳам зўр гаплар гапирган: “Бизнинг футболимизда шундай ҳакамларнинг борлигидан мен фахрландим!”, - деб. ФИФА раҳбари бу нарсаларни биздан яхши билади. Эрматовни Осиё ўйинларидан кузатиб борган экан. Ўйинларда Эрматов ўзини қандай тутиши, ўйинга ҳаққоний баҳо бера олиши, футболчиларга тўғри маслаҳатлар бера олишини ҳам айтиб, яхши таъриф берган. Ўзи бошидан кузатиб, кўриб билиб, шу одамни ўзи олиб чиқди жаҳон чемпионатига. Шу ўринда ФИФА раҳбарини ҳам ўз жойида ҳаққоний ўтирибди деб ҳисобласа бўлади.

У ерда пул аралашганми буни билмайманку, лекин қандайдир ички "ўйин" қилишгани аниқ, фикримча. Аргентина расмий “Эрматов ҳакамлик қилмасин!” деб эълон бермаган ҳеч қаерда.

Равшан Эрматов Ўзбекистоннинг фахри бўлиб қолади доим. Жаҳондаги ҳакамлар орасида у барибир биринчи рақамли бизлар учун. Кейингаи чемпионатларда, насиб қилса, Эрматовга ҳаққоний тарзда финал топширилади деб умид қиламиз. Россиядан ва бошқа давлатлардан дўстларим менга Эрматовга нисбатан шундай чиройли таърифлар билан хабарлар ёзиб юборишибди. Ҳозир бу ҳақида неча миллион одамлар турли хил тилларда гапиришмоқда, фахрлансак арзийди. Мени ҳам табриклашди, “сени юртдошинг жаҳон чемпионати финалини олиб борар экан” деб, демак, бу нарса ҳамма ерда аниқ чиқиб кетган эди. Фақат мен эмас, Эрматовни финалда ҳамма кутган эди. Мен ҳеч бўлмаса англиялик ҳакамни Эрматовга рақобатдош бўлса керак, финал ўйинига ҳакам тайинланаётганида деб ўйлагандим. Риццолини мен эндигина эшитиб турибман, тўғриси.

Манба: www.sayyod.uz
Киритилди: 18:23, 13.07.2014.
Ўқилди: 6045 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.