Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Лионель Месси ЖЧ-2014нинг энг яхши ўйинчиси деб топилди

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Бразилияда бўлиб ўтган ЖЧ-2014нинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Германия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2014 финал учрашувидан сўнг Мессига мусобақанинг энг яхши ўйинчисига аталган «Олтин тўп» соврини топширилди.

Ушбу соврин учун курашда Мессига Анхель Ди Мария (Аргентина), Матс Хуммельс (Германия), Тони Кроос (Германия), Филипп Лам (Германия), Неймар (Бразилия), Хамес Родриес (Колумбия), Арьен Роббен (Голландия), Томас Мюллер (Германия), Хавьер Маскерано (Аргентина) рақиблик қилганди.

Лионель Месси жорий жаҳон чемпионати давомида етти ўйинда жами 693 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилиб, тўртта гол уришга муваффақ бўлди. У ЖЧ-2014даги барча голларини гуруҳ босқичида урди.

Маълумот учун, ФИФА ЖЧ-1982дан бери ҳар бир мусобақанинг энг яхши футболчисига «Олтин тўп» топшириб келади. Ўтган йиллар давомида ушбу совринни Паоло Росси (Италия), Диего Марадона (Аргентина), Сальваторе Скиллачи (Италия), Ромарио (Бразилия), Роналдо (Бразилия), Оливер Кан (Германия), Зайниддин Зидан (Франция) ва Диего Форлан (Уругвай) қўлга киритган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:37, 14.07.2014.
Ўқилди: 6987 марта.
Фикрлар: 34 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.