Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Фарғонада «Level-1» семинари ўтказилди

Баҳо:
+ | -

9-14 июль кунлари Фарғонада Осиё Футбол Конфедерациясининг «Level-1» семинари бўлиб ўтди. Беш  кун давом этган семинарда 15 нафар ёш мураббийлар иштирок этди. Мазкур курсга ОФК инструктори Авазбек Махсумов инструкторлик қилди.

Бу семинар ёш мураббийларга мўлжаланган бўлиб, ОФКнинг “С” сертификати дастури бўйича унинг футболдаги муқобили ҳисобланади. Шунинг учун футзалдаги «Level-1» лицензиясини футболдаги “С” лицензиясига тенглаштириш мумкин.

Фарғонадаги “777” меҳмонхонасида ўтказилган семинарда вилоятда фаолият олиб борувчи футзал мураббийлари қатнашганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Семинарнинг биринчи кунида Футзал бўйича ФИФА рефериси Шуҳрат Пўлатов иштирок этди. Ушбу ҳакам ёш мураббийларнинг фаолиятида асқотиши мумкин бўлган жиҳатларга алоҳида урғу бериб ўтди.

Ўқув семинар курслари якунланиш арафасида  ОФК инструктори Авазбек Махсумов билан қисқача суҳбатлашдик.

- Вилоятда футзални янада ривожлантириш мақсадида Фарғона футзал ассоциацияси бизга ушбу семинарни ўтказиш ташаббуси билан чиқди. Натижада келажакда бизга асқотиши мумкин бўлган шундай семинар курсларини ташкил этдик, деб сўз бошлади Авазбек Махсумов. – Курслар якунлангач, 15 нафар мураббий ёш футзалчилар билан ишлаш ҳуқуқига эга бўлади. Бу билан тўхтаб қолиш ниятимиз йўқ. Келажакда бундай семинарлар Наманган, Андижон ва бошқа вилоятларда ҳам ўтказилади. Семинарга пойдевор айнан Фарғонада қўйилди. Ўқув семинарда иштирок этаётган мураббийлар кейинчалик «Level-2» курсларида ҳам таҳсил олишлари мумкин. «Level-2» - футболдаги “В” лицензиясининг муқобилидир.

А. Деҳқонов “Футбол инфо” газетаси

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:40, 14.07.2014.
Ўқилди: 3534 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.