"Арсенал" клуби "Реал" яримҳимоячиси Сами Хедира билан шартнома бўйича келиша олмаяпти, дея хабар беради Goal.com нашри.
"Канонирлар" Германия терма жамоаси футболчиси учун 20 миллион фунт тўламоқчи, аммо унинг молиявий талабларини бажаришга тайёр эмаслар.
Хедира "Арсенал"да ҳафтасига 200 минг фунт олмоқчи, агар шундай бўлган тақлирда у лондонликларнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади. Бу эса "канонирлар"нинг маош ҳужжатлари структурасини бузади, клубда энг кўп маош олувчилар - Месут Ўзил ва Алексис Санчес ҳафтасига 130 минг фунт оладилар.