Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Улуғбек Бақоев «Иртиш»ни тарк этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик ҳужумчи Улуғбек Бақоев Қозоғистоннинг "Иртиш" жамоасини тарк этди. Бу ҳақда Sports.kz сайти хабар тарқатди.

Шунингдек, павлодарликлар сафини қозоғистонлик ҳимоячи Антон Чичулин ҳам тарк этган. Уларнинг жамоани тарк этиш сабабларига ойдинлик киритилмаган. Бу икки футболчи 2012 йилдан бери "Иртиш" шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Айнан 2012 йилда павлодарликлар Премьер-лигада кумуш медалини қўлга киритишган бўлса, Бақоев 14та гол урди. Ўтган мавсумда эса "Иртиш" 6-ўрин билан кифояланди.

Улуғбек Бақоев «Иртиш» сафида Премьер-лига доирасида 69та ўйинда майдонга тушиб, 22та гол урган.

Май ойида ўтказилган Уммонга қарши ўртоқлик ўйини орқали терма жамоадаги фаолиятини якунлаган Улуғбек Бақоев ушбу мавсумда футболчилик фаолиятини якунлаб, келаси мавсумда мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкинлигини айтиб ўтганди. Шунингдек, бухоролик футболчи фаолиятининг сўнгги қисмида Ўзбекистон чемпионатида ўйнаши мумкинлигини ҳам таъкидлаганди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:37, 20.07.2014.
Ўқилди: 4905 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.