Колумбия терма жамоаси ҳимоячиси Хуан Суньиганинг отаси Камило Суньига ЖЧ-2014 чорак финалида Бразилияга қарши учрашувдан сўнг футболчининг оиласига бўлган таҳдидлар ҳақида гапирди.
"Хуан Неймарга жароҳат етказгандан сўнг интернетдан, телефондан оиламизга таҳдидлар бошланди.
Биз ҳуқуқ органларига ҳабар қилдик, чунки баъзи хабарлар аҳмоқона эди. Ирқий камситиш жиддий қўрқитишлар бўлди.
Албатта ҳамма ота сингари мен ҳам хавотирландим. Фақат Хуан учун эмас, унинг рафиқаси, кичкина қизи учун ҳам хавотирландим.
Шундан сўнг биз қўриқчилар ёрдамида яшай бошладик ва ўйлайманки бу вақтинчалик. Тез орада одатий ҳаётимизга қайтамиз, деб умид қиламан.
Неймар ўғлимни кечирганини айтди. Хуан буни атайлаб қилмаган эди. У майдонда қўполликларни ёмон кўради, унинг фаолиятида бунда бошқа хатолар деяри йўқ.
Ким Хуанни ҳақорат қилса - футболни тушунмас экан. Жароҳатлар - футболнинг бир қисми, менинг ўғлим кечирим сўради", - дейди Камило Суньига.