"Реал" яримҳимоячиси Иско "Манчестер Сити" қизиқишлари доирасига тушди, дея хабар беради Daily Mail.
"Монако" клуби ўйинчиси Хамес Родригеснинг трансфери учун 80 миллион евро тўлаган Мадрид клуби млиявйи фейр-плэй қоидаларини бузмаслик учун Искони сотишга тайёр.
Яқин вақт ичида томонлар музокарага киришишлари ва келгуси ҳафтада футболчининг трансфери эълон қилиниши кутилмоқда.
Иско ўтган ёзда "Малага" сафидан 30 миллион евро эвазига ўтган эди ва 53 учрашувда 11 та гол уриб, 9 та голли узатма оширган.