Кириш Регистрация
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 12:00 Вьетнам 1-1 Мьянма
17/04 14:00 Ўзбекистон 3-2 Австралия
17/04 16:00 Таиланд 3-1 Хитой
17/04 18:00 Ўзбекистон 2-0 Малайзия
17/04 19:00 Саудия Арабистони 1-5 Ироқ
17/04 20:30 Вьетнам 3-1 Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон - Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон - Афғонистон
18/04 16:00 Япония - Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия - Австралия
18/04 19:00 Кувайт - Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания - Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада

АПЛдаги французлар. ТОП-10

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер лигаси легионерларнинг кўплиги билан ҳам ажралиб туради. Туманли албионда француз футболчилари доим етакчилар сафидан жой олиб келишган. Furkat.uz сайти премьер лигадаги энг яхши французлар ТОП-10 талигини тузиб чиқишга ҳаракат қилди.

1. Эрик Кантона – «Манчестер Юнайтед»
«Қирол Эрик» Англияда ўзига хос саргузаштларни бошидан ўтказди. У «қизил иблислар» сафида 5 мавсум мобайнида 185 та учрашувда 82 та голга муаллифлик қилади. Ана шу давр ичида Кантона 4 марта премьер лига чемпионлигини қўлга киритди. Шунингдек 10 та шахсий совринни ҳам ўз коллекциясига қўшиб қўйишга муваффақ бўлди. Кантона кўплаб нашрлар томонидан Премьер лигадаги энг яхши футболчилардан бири сифатида ҳам эътироф этилган.

2. Теьри Анри - «Арсенал»
Анри «Арсенал»да фантастик 8 та мавсум ўтказди. Ҳужумчи дастлабки 3 мавсумда 20 тадан, кейинги 4 мавсумда эса 30 тадан ортиқ гол киритишга муваффақ бўлди. 2 марта премьер лига чемпиони бўлди, 4 бора энг яхши тўпурарга аталадиган совринга эга чиқди. Шунингдек 2 маротаба «Олтин бутса» билан тақдирланди. Ҳужумчи «Канонирлар» учун 376 ўйинда 228 та тўп киритиб, клуб тарихидаги энг сермаҳсул футболчига айланди.

3. Патрик Виейра - «Арсенал», «Манчестер Сити»
Патрик 1996-йилда «Милан»дан «Арсенал» жамоаси сафига ўтади. Виейра Лондонда 9 мавсум давомида ҳаракат қилади ва 279 учрашув ўтказиб, 29 голни ўз ҳисобига ёзиб қўяди. «Арсенал» кетганидан сўнг, ярим ҳимоячи 5 йил давомида Италияда тўп суради ва кейинчалик яна Туманли албионга қайтиб келади. «Манчестер сити»да эса француз кўп ҳам ўзини кўрсата олмайди. Натижада Манчестерда бор-йўғи бир мавсумгина тўп сурди холос.

4. Робер Пирес - «Арсенал»
Пирес 2000-йилда Марселни «Арсенал»га алмаштирди. Ярим ҳимоячи «канонирлар» сафида бир-биридан ажойиб бўлган 6 та мавсум ўтказди. Робер ана шу давр мобайнида 284 та ўйинда, 84 та голга муаллифлик қилади. Венгернинг ишонган тоғларидан бири бўлган француз ярим ҳимоячиси жамоаси билан биргаликда 7 та совринга эга чиқади. Жумладан 2 бора Премер лига чемпионлигига сазовор бўлди.

5. Клод Макелеле - «Челси»
Мадриддаги фантастик 4 мавсумдан кейин Клод ўз кучини Англиянинг «Челси» жамоасида синаб кўришга аҳд қилди. Абрамович қурган янги жамоада Макелеленинг ўрни беқиёс эди. Клод Лондондаги 5 мавсум мобайнида 217 учрашувда иштирок этиб, 2 та гол уришни уддалайди. «Аристократ»лар билан 6 та соврин соҳибига айланади.

6. Николя Анелка - «Арсенал», «Ливерпул», «Манчестер сити», «Болтон», «Челси», «Вест Бромвич»
Николя Анелка Англиянинг нақ 6 та жамоасида тўп суришга муваффақ бўлган. У даставвал «Арсенал» сафида 3 мавсум тўп суриб, 90 ўйинда 28 та голга муаллифлик қилди. Сўнгра «Ливерпул»да 1, «Манчестер сити»да 3, «Болтон»да 1,5, «Челси»да 4, «Вест бромвич»да 1 мавсум ҳаракат қилади. Ҳужумчи инглиз клублари сафида умумий ҳисобда 462 ўйинда майдонга тушиб, 162 та голга муаллифлик қилади. 2 марта мамлакат чемпионлигини тантана қилади ва 1 марта тўпурарлик қилади.

7. Давид Жинола - «Нюкасл», «Тоттенхем», «Астон Вилла», «Эвертон»
Давид АПЛда 7 та мавсум ўтказди. Бу давр оралиғида Жинола 4 та жамоа шарафини ҳимоя қилишга муваффақ бўлди. Жинола инглиз клублари сафида 195 та учрашувда, 22 та гол киритади. 1999-йилда ПФА томонидан йилнинг энг яхши футболчисига атлган совринга эга чиқди.

8. Самир Насри - «Арсенал», «Манчестер Сити»
Самир Премьер лигадаги фаолиятини 2008-йили «Арсенал»да бошлайди. «Канонирлар» сафида 4 йил мобайнида бирорта ҳам совринни қўлга кирита олмагач, Манчестерга «шаҳрликлар» сафига йўл олади. «Сити»да ярим ҳимоячи 2 марта чемпионликни нишонлашга муваффақ бўлди. Насри Англиядаги 7 йиллик фаолияти мобайнида 254 учрашувда майдонга тушиб, 49 та голга муаллифлик қилади.

9. Марсел Десайи - «Чесли»
Марсел «Челси» сафида ажойиб 6 та мавсум ўтказади. Бу давр оралиғида ҳимоячи 222 та учрашувда «Аристократлар» формасида майдонга тушиб, 7 марта гол муаллифига айланади. Лондонликлар сафида 3 та совринга эга чиқди. Бироқ Десайига премьер лигада чемпион бўлиш насиб этмайди.

10. Юри Жоркаефф - «Болтон», «Блекберн»
Жоркаефф Премер лигага 2001-йилда ташриф буюради. «Болтон» сафида 3 йил ҳаракат қилган француз 81 ўйинда 21 марта рақиб дарвозаларини аниқ нишонга олади. Клуб сафида 2004-йили Лига кубогининг финалига қадар етиб боради. Юри кейинчалик фаолиятини «Блекберн»да давом эттиради. Бироқ ушбу жамоада Жоркаефф бор йўғи 3 та ўйинда майдонга тушади холос.

Манба: www.furkat.uz
Киритилди: 09:40, 24.07.2014.
Ўқилди: 8404 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.