Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Австралия ОК-2015 турнирини юқори савияда ўтказиш ниятида

Баҳо:
+ | -

«Twenty3 Sport + Entertainment» консрциуми ва «Spinifex» ижодик-техник фирмаси 2015 йилги Осиё Кубоги очилиш маросимини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Мусобақа Ташкилий Қўмитаси ижрочи директори Майкл Брауннинг сўзларига кўра, иккала ташкилот ўтказилган тендерда ғолиб чиққан ва ОК-2015 очилиш ва ёпилиш маросимини ўтказиш ҳуқуқини кўлга киритган.

Майкл Брауннинг қўшимча қилишича, консорциум мутахассислари шунингдек бутун мусобақа давомида ижодий элементлар жараёнида ҳам иштирок этадилар.

Таъкидлаш жоиз, «Twenty3 Sport + Entertainment» компанияси 2008 йили Пекинда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинлари, 2010 йили Ванкувер шаҳри мезбонлик қилган Қишки Олимпиада ўйинларининг ҳам очилиш маросимини ташкил этиш жараёнида иштирок этган. Қўшимча ўрнида, мазкур компания ҳар йили Австралиянинг Мельбурн шаҳрида ўтказиладиган «Australian Open» теннис мусобақасининг ташкилотчилиги билан шуғулланиб келади.

«Ижодий ёндашув ва бутун мусобақадаги тадбирларни мувофиқлаштириш биз учун энг муҳим жиҳат. Бундай йирик турнирни бир йўла бешта шаҳарда ўтказиш - осон бўлмаган вазифалардан бири. Шунинг учун ҳам биз бу борада энг яхшиларни танлашга ҳаракат қилдик. Умид қиламизки, «Twenty3 Sport» мутахассислари ишончимизни оқлаб, бутун мусобақа давомидаги ташкилий масалаларни юқори савияда ўтказа оладилар», - дейди мусобақа ташкилий қўмитаси ижрочи директори Майкл Браун.

Эслатиб ўтиш жоиз, 2015 йилнинг январь ойида Австралияда старт оладиган Осиё Кубоги мусобақаси Осиё қитъасидан ташқарида ўтказиладиган илк турнир бўлади.

Ҳисоб бўйича 23-марта ўтказилаётган турнирда 16та жамоа иштирок этади. Ўйинлар эса Австралиянинг 5та шаҳри - Брисбен, Ньюкасл, Сидней, Канберра ва Мельбурнда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси мусобақадаги илк ўйинини 10 январь куни Сиднейда КХДР терма жамоасига қарши ўтказади. Гуруҳ босқичининг иккинчи турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 14 январь куни Хитой термасига қарши майдонга тушади. Хитойга қарши ўйин Брисбен шаҳрида бўлиб ўтади. Ниҳоят, гуруҳ босқичининг сўнгги турида Миржалол Қосимов шогирдлари Саудия Арабистони терма жамоасига қарши майдонга тушадилар. Ушбу учрашув 18 январь куни Мельбурн шаҳрида ўтказилади.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 12:39, 24.07.2014.
Ўқилди: 6212 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.