"Челси" ҳужумчи Ромелу Лукакунинг эҳтимолий трансфери юзасидан молиявий талабларни ҳужжатлаштириб олди.
Лондонликлар Бельгия терма жамоаси ҳужумчисини 28 миллион евродан камига сотмоқчи эмаслар.
Эслатиб ўтамиз, Лукаку ҳозир ўзининг собиқ жамоаси - "Андерлехт" билан шуғулланмоқда.
Лукаку ўтган мавсумни "Эвертон" сафида ижарада ўтказган эди.