Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

«Краснодар» - «Силламяэ Калев» - 5:0. Аҳмедовдан битта голли узатма

Баҳо:
+ | -

Европа лигаси, 2-саралаш босқичи доирасида Россиянинг "Краснодар" клуби Эстониянинг "Силламяэ Калев" жамоасини қабул қилди ва бу сафар ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ўзбекистонлик футболчи Одил Аҳмедов краснодарликлар сафида иккинчи бўлимдан бошлаб ўйинни давом эттирди. Биринчи бўлимда россияликлар ягона гол эвазига олдинга чиқиб олишди. Иккинчи бўлимда эса мезбонлар рақиб дарвозасига яна 4та тўп йўллашд.

"Краснодар"нинг учинчи голига Одил Аҳмедов ассистентлик қилди. Унинг узатмасидан кейин Вандерсон дарвозабон билан  бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва дарвозани ишғол қилди. Ўйиннинг 83-дақиқасида ҳамюртимизнинг ўзи гол муаллифига айланиши мумкин эди. Яна бир Ўзбекистонда туғилган Марковнинг узатмасидан кейин Аҳмедов 11 метрли нуқта атрофидан дарвозага зарба берди. Эстонияликлар дарвозабони Стародубцев хавфни бартараф этди.

Эслатиб ўтамиз, Эстонияда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда "Краснодар" йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Одил Аҳмедов жамоадошлари 3-саралаш босқичида Литекс (Болгария) - Дишодьор (Венгрия) жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.

Европа лигаси, 2-саралаш босқичи, жавоб ўйини
"Краснодар" (Россия) – "Силламяэ Калев" (Эстония) - 5:0 (1:0)
Голлар: 1:0 – 28 Жоаозиньо, 2:0 – 65 Лаборде, 3:0 – 67 Вандерсон, 4:0 – 74, пенальти Вандерсон, 5:0 – 76 Бурмистров.
Краснодар – Дикань, Газинский (Одил Аҳмедов, 46), Сигурдссон, Мартынович, Перейра, Померко, Петров, Жоаозиньо (Лаборде, 57), В.Быстров (Марков, 68), Бурмистров, Вандерсон.
Силламяэ Калев – Стародубцев, Чеминава, Сидоренков, Дударев, Багужис, Силич (Квасов, 72), Внуков (Ратников, 70), Машичев (Новиков, 84), Тяпкин, Кабаев, Мурихин.
Огоҳлантириш: Дударев (73).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:49, 24.07.2014.
Ўқилди: 7063 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [12681]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [7826]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4843]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [4016]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3526]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [3221]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3055]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2451]

Романо Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиш шартини маълум қилди [2329]

Харри Кейн Англиянинг ЖЧ-2026 ярим финалидаги мағлубиятига муносабат билдирди [2314]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик