«Реал» ярим ҳимоячиси Сами Хедира «Арсенал» олдига йиллик маош бўйича талаб қўйди. Германия терма жамоаси ўйинчиси лондонликлар сафига ўтишга тайёр, агар улар 9 миллион евро маош тўлай олишса. «Канонирлар» эса ҳозирча бундай шартга рози бўлишмаяпти.
Хедиранинг ўзи "Реал" билан шартномани узайтиришни истамаяпти. Унинг «Арсенал»га ўтиши амалга ошмаса, у жамоада қолади ва 2015 йилнинг ёзида Мадридни эркин агент сифатида тарк этади. Натижада янги жамоа билан шартнома имзолаш орқали катта миқдорда мукофот олиши мумкин.