Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Терма жамоа бугун «Олмалиқ» билан ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги 1991 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун «Олмалиқ» клубига қарши йиғин давомидаги сўнгги назорат учрашувида майдонга тушади.

«Олмалиқ» клубига қарши назорат ўйини Қосимов шогирдлари учун мазкур йиғин доирасидаги сўнгги учрашув бўлади. Учрашув, «ЖАР» стадионида соат 19:00да бошланади. Эслатиб ўтамиз, 20 июль куни Тошкентга йиғинга киришган Ўзбекистон терма жамоаси бунгача 3та назорат ўйинида майдонга тушди ва уларнинг барчасида ғалаба қозонди.

Дастлаб, 22 июль куни «Навбаҳор» йирик ҳисобда мағлубиятга учратилган бўлса, 24 июль куни «Металлург» Қосимов шогирдларига рақиб бўлди ва бу ўйин ҳам Ўзбекистон терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди - 2:1.

26 июль, шанба куни эса терма жамоа Тошкентнинг «Пахтакор» клубига қарши назорат ўйинида майдонга тушди ва йирик 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бугун бўлиб ўтадиган «Олмалиқ» клубига қарши учрашув Миржалол Қосимов шогирдларининг Тошкент шаҳридаги йиғинига якун ясаб беради. Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов мазкур йиғинда 1991 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилардан иборат жами 26 нафар футболчини синовдан ўтказади ва сентябрь ойида Инчеон шаҳрида старт оладиган Осиё Ўйинларига борадиган таркибни аниқлайди.

Назорат учрашуви.

27 июль, якшанба, «ЖАР» стадиони.

Ўзбекистон МТЖ – «Олмалиқ» (Тошкент)

Манба: the-uff.com
Киритилди: 14:56, 27.07.2014.
Ўқилди: 3588 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.