"Ливерпуль" устози Брендан Роджерс "Олимпиакос" билан ўртоқлик учрашувидаги ғалабадан сўнг (1:0) ўйин натижасидан мамнун эканлигини билдирди.
"Мавсумга тайёргарлигимиз менга ёқмоқда. Жамоада иш қайнамоқда. Жаҳон чемпионатида қатнашаган футболчилар ўзларини жуда яхши ҳис қилмоқдалар. Қараб туриб, хурсанд бўлиб кетяпман.
Бир гап айтаман. Янги мавсумнинг биринчи турида "Саутҳэмптон"га қарши учрашувда жамоамиз ўйинидан завқланишингиз мумкин", - ея Роджерснинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.