Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо Эрматовга атаб шеър ёзди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматовга бағишлаб шеър ёзди. Шеър матни «Халқ сўзи» газетасининг 29 июль, сешанба сонида эълон қилинган.

Тўрт банддан иборат қасидада шоир ўзбекистонликларнинг Қаффол Шоший, Замахшарий каби аждодлари ҳам жаҳонда ҳакамлик, устозлик қилгани, ҳозирги кунда эса «футбол қиролиман» деган юлдузлар Эрматовнинг «битта хуштагига қараб тургани» ҳақида сўз боради.

Шеърнинг тўртинчи бандида келган «Ота» сўзининг барча ҳарфлари катта ҳарфлар билан ёзилган. Шеърнинг тўлиқ кўриниши билан қуйида танишиш мумкин:

Тартиб ва қоида шартдир ҳар ишда,
Ким ғирромлик қилар, кимдир шошилар.
Дунёнинг ярмини айлаб саришта
Ҳакамлик қилганлар Қаффол Шошийлар.

Ўзига қаратиб олам элини,
Ҳукмини ўтказиб, жойи-жойида,
Арабга ўргатган араб тилини
Замахшарий бобо тузган қоида!

Теран томирларга туташ илдизлар,
Номинг элда достон бўлиб юрибди.
Футбол қиролиман, деган юлдузлар
Битта ҳуштагингга қараб турибди.

Истиқлол фарзанди тушса майдонга,
ОТА ўғиллиги билиниб тургай.
Ҳалоллик бонгини уриб жаҳонга,
Адолат ҳуштаги чалиниб тургай!

Иқбол МИРЗО,
Ўзбекистон халқ шоири.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 15:33, 29.07.2014.
Ўқилди: 6514 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.