Ўтган мавсумдан сўнг "Монако"дан истеъфога чиқарилган мутахассис Клаудио Раньери жамоанинг келажагига шубҳа билан қарамоқда.
Эслатиб ўтамиз, Раньери "Монако"дан кетгач, унинг ўрнига Леонардо Жардим тайинланган, мутахассис эса Греция терма жамоаси бош мураббийлигига ўтган эди.
"Биз лойиҳа бўйича келиша олмадик. Мен яна 3-4 кучли ўйинчиларни таклиф қилишни стагандим, аммо клуб президенти Дмитрий Риболовлев бошқача йўл тутди. Шунда ҳаммасини тушундим.
У Хамес Родригесни сотиб юборди, балки, Феррейра-Карраскони ҳам, Фалькаони ҳам сотса керак.
Кўриниб турибдики, лойиҳанинг келажагига ишонч билан қараб бўлмайди. Нима бўлганда ҳам бу катта тажриба бўлди. Биз "ПСЖ"га рақобат қила олмадик. Франция ОАВ биздан юқорига 2-3 жамоани қўйгандилар, аммо биз иккинчи бўлдик. Бундан ортиғини кутмаган эдим", - дея Раньерининг сўзларини келтиради Gazzetta dello Sport.