"Ливерпуль" бош мураббийи Брендан Роджерс "Манчестер Сити"га қарши ўртоқлик учрашувидаги ғалабадан сўнг (2:2, пен. бўйича - 3:1) жамоа ўз ўйинини кўрсатганини билдирди.
"Жамоамизда кучайишга муҳтож чизиқлар мавжуд. Август охиригача таркибни тўлдириш масаласини ҳал қиламиз. "Ливерпуль" ўртоқлик учрашувларида, айтиш мумкин бўлса, клубнинг товар белгиси бўлган ўйинни кўрсатади.
Барча футболчилар етарли жисмоний ҳолатда эмасликларига қарамай, ўз усулимизда ўйнадик. "Манчестер Сити" билан ўйинда характер кўрсатдик ва рақибнинг бўшашишига йўл қўймадик", - дея Роджерснинг сўзларини келтиради "Ливерпуль" расмий сайти.