"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳужумчи Ромелу Лукакунинг "Эвертон"га ўтиши сабабларини ошкор этди.
"Лукакуда таркибдаги ўрин учун курашга мотивация етишмади. У "Челси"да ҳар доим асосий таркибда ўйнаш кафолатланган тақдирда ўйнашни истади. Аммо биз бунга йўл қўя олмасдик. Шунинг учун Ромелунинг жамоада қолиш истаги йўқолди.
Футболчи ўзини аҳволидан мамнун бўлиши муҳим. "Эвертон"ни назарда тутяпман", - дея Моуриньонинг сўзларини келтиради Sky Sports.