"Галатасарой" клуби бош мураббийи Роберто Манчини Италия терма жамоасини бошқаришга тайёр.
"Мен ҳар доим ватанпарвар бўлиб келганман. Чет элда ишлаган вақтимда ҳам Италияни унутмаганман. Ахир ким миллий терма жамоани бошқаришни истамайди? Агар таклиф қилишса - хурсандчилик билан ишга киришаман. Номзодлар орасида номим борлигидан жуда хурсандман. Аммо менга ҳеч қандай таклиф келиб тушгани йўқ.
Агар терма жамоа бош мураббийи бўлсам, Балотеллини нима қилардим? Шубҳасиз, у жамоада бўлади. У энг яхши ёш ўйинчилардан. Унга энг керак бўлган нарса - уйғониш", - дея Манчинининг сўзларини келтиради Football Italia.