«Челси» собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда «Нью-Йорк Сити» билан шартнома имзолаган Фрэнк Лэмпард ўз фаолиятини «Манчестер Сити» давом эттиради.
The Guardian маълумотига кўра, АҚШ клуби Лэмпардни "шаҳарликлар"га бир неча ойга ижарага беради. У «Манчестер Сити» сафида Англия чемпионати ва Чемпионлар лигаси мусобақаларига заявка қилинади.
36 ёшли ярим ҳимоячи якунланган мавсумда «Челси» сафида 40та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урди.