Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Акмал Холматов: «Нефтчи»га ғалаба қозониш учун келдим»

Баҳо:
+ | -

2 август куни “Нефтчи” жамоаси янги футболчиларни таништирди. Маросимдан сўнг махаллий “Рухсор” телеканали ходимлари тажрибали футболчи Акмал Холматовдан интервью олишди.

— Акмал ака, машғулотлар қандай кечмоқда?
— Кўриб турганингиздек, иккинчи даврага жиддий тайёргарлик кўрмоқдамиз. Худо хоҳласа, “Бухоро”га қарши ўйинда яхши натижа қайд этамиз. Яхши биласиз, хар бир ўйиндаги ғалаба очко келтиради. Шунинг учун хар бир рақибга қарши жиддий тайёргарлик кўриш лозим. Ҳозир биз турган поғона, “Нефтчи” учун эмас. Бу ўрин бизга ярашмайди. Мисол, қаерда тўп сурсам ҳам “Нефтчи” мен учун қадрдон клуб бўлиб қолган. Энди натижа кўрсатадиган вақт келди. Мен Фарғонага шунинг учун келдим. Ортга йўл йўқ. Фақат ғалаба қозонишимиз керак.

— Мурод Исмоилов билан ишлаш жараёни қандай бўляпти?
— Мурод ака билан аввалига бир тўп сурганмиз. Сўнг “Пахтакор”да мураббийим бўлдилар. Биласизми, мен спорт сайтларида кўп ўқиб қоламан. “Мурод йўқол! Муродни хайдаш керак !”  Йўқ, бу умуман ноўрин гап.  Мураббийга жуда ҳам қийин. Биз оддий футболчимиз. Ғалаба қозонсак, ҳамма хурсанд. Лекин натижа бўлмаса мураббий айбдор бўлади. Шунинг учун мухлисларга ҳам айтаман. Илтимос, озгина кутиб туринглар. Вақт керак. Мурод Исмоилов “Пахтакор”да шункачи чемпион бўлиб қолди деб ўйлайсизми?  Мен бу гапим билан Исмоиловни кўкларга кўтармоқчиман эмасман. Оддий ҳолатни айтяпман. У ким бўлсин Абрамовми, бошқасими, ман очиғини айтаман.

— “Нефтчи” қачондан бошлаб натижа кўрсатишни бошлайди?
— “Бухоро” билан ўйиндан бошлаб натижа кўрсатамиз.  Бошқа вариантлар кўрмаяпман. Ортга йўл йўқ. 10-ўринда эканмиз, шунинг учун олдинга бориш керак.

— Демак, айтмоқчи бўляпсизки, биз иккинчи даврада “Нефтчи”дан фақатгина ғалаба кўрамиз. Шундайми?
— Албатта. Мен шунинг учун “Нефтчи”га қайтдим. Бу ерда Холматов бўладими, Анвар Бердиев бўладими, фарқи йўқ. Ўйнаш керак, жамоа учун тер тўкиши шарт. Шунинг учун мухлисларга айтаман, озгина кутиш керак. Чунки ёшларимиз жуда кўп. 30 нафар футболчи бўлса, мана шу 30 ўйинчи футболни 30 хил тушунади. Мен ҳозирги “Нефтчи”нинг ёшларини ёмон демоқчи эмасман. Лекин, барибир уларни устида ишлаш керак.

— Биринчи даврадаги ўйинларни кўрдик. Таркибда кўплаб ўзгаришлар бўлгани сабабли футболчилар бир-бирини яхши тушунмай майдонда ҳакарат қилди. Мана яна 6 ўйинчи таркибга қўшилди. Нима деб ўйлайсиз, яна шундай ҳолат бўлиши мумкинми?
— Ҳар хил бўлиши мумкин. Янги кўйлак олсангиз, узоқ разм соласиз. Мос келдими ёки йўқми деб. Футбол ҳам шунақа. Мана мисол учун “Локомотив” иккинчи даврада кўплаб ўйинчиларни таркибга қўшиб олди. Нима, улар биринчи ўйиннинг ўзидаёқ зўр ўйнаб кетади деб ўйлайсими? Йўқ, албатта. Уларга ҳам бироз вақт керак. Ўзимиз тўғрида ҳам фикрим шунақа. Иккинчи давра олдидан харид қилинган ўйинчилар оддий футболчилар эмас деб ҳисоблайман. Улар шунчаки Фарғонани кўриш учун келмагундир? Ҳали бу йигитлар ўзини кўрсатади.

— “Нефтчи” мухлислари ҳақида фикрингиз.
— Биласизми, “Нефтчи” доим 12-ўйинчиси билан ўйнаб келган. “Бухоро” билан ўйинда ҳам биз уларни кутамиз. Мен “Нефтчи” ишқибозларидек мухлисларни ҳеч қаерда кўрмаганман. Биламан, мухлислар стадиондан туриб ўйинчиларга бақиришади, сўкишади. Лекин бу футбол. Хафа бўлиш керак эмас. Агар ишқибозлар стадиондан туриб бизни қўллаб туришмаса, ўйинчилар гол уриш уёқда турсин, ҳатто ҳаракат ҳам қила олмайди.
“Рухсор” ТРК мухбири Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:52, 02.08.2014.
Ўқилди: 4431 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.