Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Инглиз футболчиларига букмекерлик контораларида ставкалар қилиш тақиқланди

Баҳо:
+ | -

Англия футбол уюшмаси футболчиларнинг букмекерлик контораларида ставкалар қилишни чекловчи қоидаларни янада қатъийлаштирди. Бу ҳақда The Daily Mail хабар бермоқда.

Аввалроқ, англиялик футболчилар фақат ўзлари тўп сураётган жамоа ва жамоалари иштирок этаётган мусобақа ўйинларига пул тика олмасдилар. Янги мавсумдан бошлаб ушбу тақиқ глобал кўриниш олиб, жаҳондаги барча лигаларга нисбатан амалда бўлади.

«Бу бизнинг келишилган ўйинларга қарши курашимизнинг бир қисмидир. Англияда ўйин қоидаларига риоя қилиш – биз учун жуда ҳам муҳим, айнан шу нарса инглиз футболини алоҳида ажратиб туради», – деди Англия футбол уюшмаси бош котиби Алекс Хорн.

Хорннинг қайд этишича, Англия футболига спорт жамоатчилиги томонидан жиддий ишонч билдирилади, шу сабаб ҳам уюшма мамлакатдаги футболни келишилган ўйинларда холи қилиш учун қўлдан келган барча чораларни ишга солади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 00:28, 03.08.2014.
Ўқилди: 2894 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.