Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Легионерлар ўйинларда иштирок этишди

Баҳо:
+ | -

УКРАИНА
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ аъзоси Максим Шацких Украина Чемпионати навбатдаги турида ўз ҳисобига яна бир гол ёзиб қўйди ва Украина чемпионатларидаги барча голлари сонини 123тага етказди.

Айни дамда Ужгороднинг «Говерла» клуби шарафини ҳимоя қилаётган ўзбекистонлик ҳужумчи Украина Премьер-Лигасининг навбатдаги турида сафарда «Металлург» (Запорожье) клубига қарши ўйинда майдонга тушиб рақиб дарвозасини ишғол этди ва голлари сони бўйича Украина Чемпионати тарихидаги энг яхши тўпурар – Сергей Ребровга етиб олди. Шу тариқа, яна бир гол Шацкихни Украина чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарга айлантиради.

«Ворскла» клуби шарафини ҳимоя қилаётган ўзбекистонлик яна бир футболчи Санжар Турсунов ҳам Украина Премьер-Лигаси 2-тур ўйинида ўз жамоаси сафида майдонга тушди. Ўз майдонида «Шахтер» клубига қарши ўйнаган «Ворскла» учрашувда 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Санжар Турсунов ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

ХИТОЙ
Хитойнинг «Чангчун Ятай» клуби сафида тўп сураётган Анзур Исмоилов Хитой Суперлигасининг навбатдаги турида ўз жамоаси сафида тўлиқ ўйнади. Сафарда «Хенан» клубига қарши кечган ва 0:0 ҳисобида якунига етган учрашувда ўзбекистонлик ҳимоячи тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
«К Лига» вакили «Сеонгнам Ильва Чунма» клубида ўйнаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров якунига етган тур учрашувида ўз жамоаси сафида майдонга тушди. Сафарда «Гванжу» клубига қарши ўйинда ўзбекистонлик ярим ҳимоячи асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ҳаракат қилди. Учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

ҚОЗОҒИСТОН
2 август куни Қозоғистон Премьер-Лигасида 22-тур ўйинларига старт берилди. Амалдаги чемпион – «Актобе» сафида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчи Темур Кападзе мазкур турда ўз майдонида« Тараз» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушиб 90 дақиқа тўп сурди. Ўйинда «Актобе» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 20:50, 03.08.2014.
Ўқилди: 5927 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.