Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

«Челси» сотган футболчилар. ТОП-10

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Челси» клуби Абрамович даври бошланганидан кейин, анча кучайди. Шу боис жамоада рақобат ҳам кучайганди. Рақобатга дош бериш эса осон эмас. Furkat.uz сайти «Аристократлар» сотиб юборган футболчилар Топ-10 талигини сизнинг ҳукмингизга тақдим этади.

10. Шон Райт-Филиппс - «Манчестер Сити» 8,6 млн.фунт (2008-йил)
«Челси»2008-йилда Филиппсни «Манчестер сити»га қайтариб сотиб юборади. Шон Райт «Аристократ»лар таркибида 124 учрашув ўтказиб, 10 та голга муаллифлик қилди. Жамоа билан биргаликда 4 та турнирда зафар қучди.

9. Уэйн Бриж - «Манчестер Сити». 10 млн.фунт (2009-йил)
Лондонликлар бир йилдан сўнг яна бир футболчисини «шаҳар»га қўйиб юборишди. «Челси» ҳимоячиси Бриж жамоа сафида 139 та ўйинда майдонга тушиб, 4 гол киритган ва клуб либосида 3 та мусобақа олтин медалларига эга чиққан эди. Бу футболчини «Манчестер Сити» 10 млн.фунт эвазига ўз сафига қўшиб олди.

7-8. Туре Андре Фло - «Рейнжерс». 12 млн.фунт (2000-йил)
2000-йилда Шотландия гегемони Норвегиялик футболчи учун Лондонликларга супернарх таклиф этишди. Натижада «Челси» ўз етакчисини Глазгога қўйиб юборади. «Аристократлар» сафида 163 беллашувда 50 та гол урган Андре Фло, жамоа билан 5 та турнирда ғолиб чиққан эди.

7-8. Даниэл Старриж - «Ливерпул». 12 млн.фунт (2013-йил)
Старриж Лондонликлар сафида ўзини кўрсата олмайди. Клуб либосида 96 учрашувда майдонга тушиб, 24 марта зафар қучган Даниэлни 2013-йилда «Ливерпул»га 12 млн.фунт эвазига қўйиб юборишади. Ҳужумчи эса "Ливерпул"да ниҳоят ўз жамоасини топганини исботлади.

6. Юрий Жирков - «Анжи». 13,2 млн.фунт (2011-йил)
Жирков «Челси»га катта умидлар билан таклиф этилган эди. Бироқ у мураббийлар ишончини тўла оқлай олмайди. Юрий «Арситократ»лар сафида 48 ўйинда 1 та гол уради. 2011-йилда эса ўз олдига катта мақсадларни қўйган Махачқалъанинг «Анжи»сига 13,2 млн.фунт эвазига сотиб юборилади.

5. Кевин де Бруйне - «Волфсбург». 16,7 млн.фунт (2014-йил)
«Челси»даги кучли рақобатга дош беролмаган Белгиялик футболчи, жамоасини алмаштиришга қарор қилади. Лондон клуби сафида атиги 9 ўйинда иштирок этган Бруйне учун Германиянинг «Волфсбург» клуби 16,7 млн.фунтни аяб ўтирмади.

4. Арьен Роббен - «Реал Мадрид». 24 млн.фунт (2007-йил)
2007-йилда «Реал» ярим ҳимояни кучайтириш мақсадида «Челси» етакчиси Роббенни 24 млн.фунт эвазига сотиб олади. Ушбу трансфер Лондонликлар сотган энг қиммат футболчи эди. Фақатгина ушбу ёзда бу рекорд қулади. Арьен «Аристократ»лар таркибида 105 учрашувда 19 гол киритиб, 6 та мусобақада ғолиблик нашидасини сурган.

3. Ромелу Лукаку - «Эвертон». 28 млн.фунт (2014-йил)
Моуринонинг кўзига ёмон кўриниб қолган Лукаку Лондонликлар сафида ўзини умуман кўрсата олмайди. Белгиялик ҳужумчи «Аристократ»лар таркибида 15 та учрашувда бирорта ҳам гол кирита олмайди. Ушбу ёзда жамоа Ромелуни «Эвертон»га 28 млн.фунтга пуллади.

2. Хуан Мата - «Манчестер Юнайтед». 37 млн.фунт (2014-йил)
Мата «Челси»нинг «юраги» эди. Фақат Моурино келгунга қадар. Жозе жамоани қабул қилиб олгач эса Хуан захира ўриндиғига «мих»ланиб қолди. Лондонликлар сафида 135 ўйинда 33 гол киритган Испаниялик ярим ҳимоячи 2014-йилнинг қишида «МЮ»га 37 млн.фунт эвазига қўйиб юборилди.

1. Давид Луиз - «ПСЖ». 50 млн.фунт (2014-йил)
Луиз ҳам сўнгги мавсумда Моуринонинг ишончини йўқотган эди. Ишончсиз ҳаракатлар, муҳим ўйинлардаги автоголлар… Хуллас Жозе бразилиялик ҳимоячини трансферга қўйди. Натижада Давидни Франция гегемони «ПСЖ» 50 млн.фунтга сотиб олди. Бу ҳимоячилар учун тўланган рекорд сумма эди. Луиз «Челси»да 143 баҳсда 12 та гол урганди.

Юсупов Фурқат

Манба: www.furkat.uz
Киритилди: 16:26, 04.08.2014.
Ўқилди: 8516 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.