"Ювентус"нинг собиқ бош мураббийи Антонио Конте Италия терма жамоасини бошқаришни рад этди, дея хабар беради gianlucadimarzio.com.
Конте Чезаре Пранделлининг истеъфосидан сўнг терма жамоа бош мураббийлигига асосий номзод сифатида қаралаётган эди. Мутахассис "Ювентус"ни уч марта кетма-кет чемпионликка олиб келгандан сўнг ушбу ёзда жамоани тарк этган эди. Унинг ўрнига Массимилиано Аллегри тайинланди.
Италия терма жамоасини бошқаришга номзодлар ичида Роберто Манчини, Алберто Дзаккерони ва Лучано Спалеттилар ҳам бор.