Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби "Реал" ярим ҳимоячиси Анхел Ди Марияни сотиб олишдан умидини узгани йўқ.
Daily mail нашрининг хабар беришича,"қизил иблислар" раҳбарияти Ди Мария борасида яна бир маротаба "Реал"га расмий таклиф билан чиқишни мақсад қилган. "МЮ" футболчининг трансфери учун Франциянинг икки клуби "ПСЖ" ва "Монако"лар билан кураш олиб боришига тўғри келади. Боиси, Франциянинг ҳар иккала клуби ҳам аргентиналик футболчи учун ўзаро курашни бошлаб юборган.
Таъкидлаш жоиз, испан ОАВда тарқатилган хабарларда Ди Марияни "Реал" президенти Флорентино Перес ёзги трансфер бозори пайтидаёқ трансферга қўйишни мўлжаллаб турибди. Реал бош мураббийи Карло Анчелотти эса, футболчининг Мадридда қолишига қарши эмас.