"Ливерпуль" бош мураббийи Брандан Роджерс ўз жамоасининг тез орада Англия чемпионлигини қўлга киритишига ваъда берди.
"Бизда депрессия, йўқ, афсусланиш йўқ. Мен бутун ёзни пляждаги ўриндиқда ётиб олиб, чемпионликни қўлдан чиқарганимиз учун йиғлаб ўтказмадим.
Бизда бу сафар ҳам чемпионлик учун кураша олишимизга ички ишонч ва ғайрат бор.
Ўтган мавсумда чемпилнлик учун курашдаги босимга чидай олишимизни исботладик. Биламан, баъзилар "Челси" ва "Кристал Пэлас"га қарши ўйинларимизни эслайдилар, аммо улар бунинг ўрнига бизнинг охирги 14 та ўйинимизга қарасинлар.
!2 ғалаб, бир дуранг ва бир мағлубият. Бундай натижалар билан, одатда чемпионликка эришилади. Шунинг учун босимга дош бера оламиз, деб ўйлайман.Юиз етишмаган ягона нарса, бу - бутун мавсум давомида керак бўладиган омаддир.
Айни кеак бўлган вақтларда отни қамчилай олмадик, аммо ишонаманки, биз қайтамиз ва чемпионлик учун курашамиз. Ҳозирги пайтда "Ливерпуль" - бўлишим керак бўлган энг яхши жой.
Ўтган мавсумда олдинга қараб катта қадам ташладик, бу мавсум ҳам янада яхшироқ қатнаша олишимизга ишонишимиз керак.
Агар бу нарса янги мавсумда содир бўлмаса , унда яқин вақт ичида амалга ошади.Мен клубда қураётган ишимизга тўлиқ ишонаман", - дея Роджерснинг сўзларини келтиради Goal.com.