Дортмунднинг "Боруссия" клуби бош мураббийи Юрген Клопп "Ливерпуль" клубига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувидаги мағлубиятдан (0:4)сўнг ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Рақибимиз ўйинда бизга қараганда анча кучли эканлиги яққол сезилиб қолди. "Боруссия"нинг айни дамдаги жисмоний ҳолатидан келиб чиқиб, биз "Ливерпуль"дан бу борада анча орқада эканлигимиз кўриниб қолди. "Ливерпуль" айни дамда ажойиб формада ва бу жамоага ҳозирда бас кела олмаймиз. Агар ушбу мағлубиятдан тўғри ҳулосалар чиқара олсак, бу келажакда бизнинг фойдамизга ишлаши мумкин", - дейди "Боруссия" бош мураббийи.
"Мавсум олди тайёргарлик жараёни бизда энди авжига чиқди. Бу пайтда эса, биз одатда жуда кўп куч сарфлаймиз. Бу бизга мавсум мобайнида ёрдам бериши мумкин. Бундай мағлубиятлар эса бўлиб туради", - дейди Клопп.