Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳамон ўз сафига ҳужумчи қўшиб олиш истагидан қайтмаган. Мадридликлар эндиликда, "Севилья" ҳужумчиси Карлос Баккани ўз сафларига қўшиб олиш ҳаракатига тушган.
Маълумотларга қараганда, "Атлетико" колумбиялик ҳужумчини ижарага олиш ниятида. Аммо, "Севилья" бунга кўнмаяпти, сабаби, улар колмубиялик футболчини 20 млн евродан камига сотмоқчи эмас. Бакка учун Санк-Петербургнинг "Зенит" клуби ҳам ҳаридор бўлиб турибди. Россия жамоаси Бакка борасида "Севилья" билан музокара ўтказгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.