"Ливерпуль" бош мураббиийи, Брендан Роджерс жамоа футболчиси Фелипе Коутиньони вақти келиб жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бири бўла олишини таъкидлади".
"У жуда иқтидорли ўйинчи. Ажойиб техника ва паслари бор. АПЛга келган йилиёқ ўз ўйини ва савияси билан кўпчиликни ҳайрон қолдирди" - дейди Роджерс.
"Ҳозир Коутиньо учун энг муҳими айни пайтдаги кўрсатаётган ўйини ва савиясини ушлаб туриш. У мана шундай руҳда ўйнашни давом эттирса яқин 4-5 йил ичида дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланади. Келаётган мавсумда Чемпионлар Лигаси баҳслари унинг учун катта синов. Ўйлайманки, у топ ўйинчи эканини исботлайди", - дейди Роджерс Коутиньо ҳақида.